JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ёш футболчиларнинг маҳорат мактаби

Ёш футболчиларнинг маҳорат мактаби

08-07-2018 15:11 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугун юртимиз спортчи ёшларига жуда катта имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётгани, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор иқтидорли ўғил-қизларимизни ушбу соҳада янада юксак муваффақиятлар сари руҳлантирмоқда.
Хусусан, вилоятимиз спортчилари орасида футболимиз келажаги бўлган иқ­тидорли футболчиларнинг етишиб келаётгани барчамизни қувонтиради. Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги футбол (спорт) бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида мана шундай умидли ёш футболчилар таҳсил олиб келаяпти. Бу ерда вилоятнинг турли шаҳар ва туманларидан келган 240 нафар 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил болалар тарбияланмоқда. Мактабда 9 та синфда дарслар ва ўқув машғулотлари 2 сменада олиб борилади.
– Футбол мактабимиз 1996 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда, – дейди мактабнинг бош мураббийи Насриддин Амонов. – Ўтган вақт давомида бу ерда кўплаб маҳоратли спортчилар етишиб чиқди. Жумладан, бугун Тошкентнинг "Пахтакор” клубида ўйнаб келаётган Дилшод Раҳматуллаев ва Жаҳонгир Аҳмадов, Навоийнинг "Қизилқум” жамоасида ўйнаётган Ғай­рат Жумаев ва Сухроб Ярашевлар Ўзбе­кистон чемпионатлари суперлигасида ўз иқтидор ва маҳоратларини кўрсатиб келишмоқда. Улар нафақат мактабимизнинг, балки вилоятимизнинг ҳам фахридир. Ҳозирги кунда ҳам мактабимизда директор Акмал Кенжаев раҳбарлигида тиришқоқ, спортсевар ёшлар тарбияланиб келмоқда. Масалан, мактабнинг 6-синфида ўқиб келаётган Азиз Аҳроров ҳужумда, Жавоҳир Эшмуҳамедов ва Хусниддин Алмаматов ярим ҳимояда, Ғиёс Ризақулов эса ҳимояда яхши ўйнай олишади. Бундай болаларимиз жуда кўп. Уларнинг ҳар бир машғулотга қатнашиши, ўз вақтида овқатланиши ва дам олишига алоҳида эътибор қаратамиз.
– 2017-2018 ўқув йилида вилоят бўйича мини футбол мусобақасида иштирок этган ўқувчиларимиз яхши натижаларни қайд этиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди, – дейди мураббий Ҳасан Маҳмудов. – Болаларимиз футбол бўйича болалар лигаси мусобақаларида ҳам пешқадамлик кўрсатиб, диплом ва медаллар билан тақдирланишди. Наманганда, Тошкент шаҳрида ўтказилган республика мусобақаларида фаол иштирок этишди. Ҳозирги кунда Термизнинг "Сурхон” жамоасида тўп сураётган Саид Ҳайитов, Жиззахнинг "Зомин” жамоасида ўйнаётган Жавоҳир Кўчимов ва Самарқанднинг "Динамо” жамоасида ўйнаётган Шоҳруҳ Раҳимовлар ҳам бизнинг мактабимизда футболга илк қадамларини қўйишган.
– Бу мактаб мен учун муқаддас даргоҳ саналади, – дейди Навоий футбол мактаб-интернатининг 6-синф ўқувчиси Жавоҳир Эшмуҳамедов. – Бобом 5 ёшимдан бошлаб мени тўп тепишга, футболга қизиқтирган. Бу ерда ўқиб, устоз-мураббийларимдан кўп нарсаларни ўрганяпман. Энг қувонарлиси, шу йилнинг 11-15 июнь кунлари кўплаб дўстларимиз қаторида мактабимизнинг 4 нафар ўқувчиси билан биргаликда Тошкентдаги "Бунёдкор” стадионига бордик. У ерда хориждан келган "Realmadrid” академиясининг моҳир мураббийлари биз – ёш ўқувчиларга футбол бўйича маҳорат дарсларини ўтказишди. Мен ушбу машҳур мураббийлардан футбол майдонида тўп билан ишлашни, жамоавий ўйинларда қандай ўйнашни ўргандим. Дарслар якунида бизга сертификатлар беришди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбе­кис­тон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида республикамизнинг барча жойларида футболни ривожлантириш, профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш борасидаги чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Вилоятимиз футбол мактаб-интернати жамоаси ҳам мана шундай янгиланишлардан четда қолишаётгани йўқ. Янгича руҳда ташкил этилаётган маш­ғу­лотларда футболга чин кўнгилдан меҳр қўйган, энг истеъдодли ўқувчилар жалб этилиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, рағбатлантириб келинаётир.

Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!