JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Истиқлолимнинг мангу истиқболини куйлайман

Истиқлолимнинг мангу истиқболини куйлайман

08-07-2018 15:15 Navoiy shahri, Yangiliklar

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат муста­қиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори­нинг қабул қилинганлиги юртимиз бўйлаб, "Азиз ва яго­намсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбир­лар­нинг юксак савияда ташкил этилишига замин ҳозирлади.
Бу эса, жонажон Ватанимизнинг барча соҳа ва тармоқларида демократик янгиланиш жараёнларининг амалга оширилаётганлиги биз учун бебаҳо неъмат – мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлигидан далолатдир.
Худди шундай "Энг улуғ, энг азиз”, "Ранглар жилосида – она диёр”, "Ватан учун яшайлик” каби қутлуғ сана муносабати билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган кўрик-танловнинг шаҳар босқичи шаҳримиздаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ягонасан, муқаддас Ватан” шиори остида бўлиб ўтди. Байрамолди бу тадбирлар мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур анг­лаш ва қадрлаш уни ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ҳаётимизда муҳим ўрин тутишини бугун барча бирдек ҳис этмоқда.
Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги олдидан Ватанни мадҳ этувчи миллий қадриятларимиз, истиқлолимизни ва юртимиз гўзаллигини тараннум этувчи куй-қўшиқлар танлови янги-янги истеъдодларнинг кашф этилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Унда иштирок этган барча ёшдаги санъат ихлосмандлари озод ва обод диёримизни жўшқин пардаларда ижро этиб, қатнашчилар дилларида юртпарварлик туйғуларини уйғотиб юборди. Ушбу санъат усталари ва ихлосмандларини вилоят маданият бошқармаси, шаҳар маданият бўлими ходимлари ҳамда Навоий маданият ва санъат коллежи ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилди.
Натижаларга кўра, "Фарҳод” мада­ният саройи хонандаси Серижан Жанахметов ва 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Наргиза Ғу­­лом­­жоновалар биринчи ўринга муносиб топилди. Улар ижросидаги қў­­шиқ­лар куй йўналиши ва мазмун жи­ҳа­ти­дан алоҳида ажралиб турди. Ик­кинчи ўрин Улуғбек Қурбонов ва Диёр­бек Дилмуродовларга насиб этди. Ми­роншоҳ Нуриллаев ҳамда Асадбек Бобо­қу­ловлар эса учинчи ўрин со­ҳиб­лари бўлишди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирла­нишди.
– Ушбу танловда Ватанни мадҳ этувчи энг гўзал намунадан ижро этдим, – дейди танлов ғолибаси Н. Ғуломжонова. – Биринчиликни олишимда менга яқиндан ёрдам берган устозларимдан жуда миннатдорман. Энди вилоят босқичида ҳам ғалабани қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиламан.
Тинчлик ва осудалик ҳукм сураётган ўлкада яшаётган ҳар бир инсон Ватанга дахлдорлик ҳисси билан яшаши лозим. Зеро, ватанпарварлик туйғуси кишини доим эзгулик сари чорлайди.

Нилуфар ТАШБАЕВА,
Навоий шаҳар маданият бўлими
оммавий тадбирлар режиссиёри.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!