JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Халқаро олимпиада ғолиби

Халқаро олимпиада ғолиби

08-07-2018 15:29 Navoiy shahri, Yangiliklar

Самарқандда 19-23 июнь кунлари умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича ўтказилган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ғолиблари тақ­дир­­ланганлиги тўғрисида хабарлар берилди.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қир­ғизистон  ва Туркманистондан вакиллар иштирок этди. Илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатларининг 45 нафар иқтидорли ўқувчиси билимини синовдан ўтказди.
Икки босқичда ўтказилган олимпиада натижаларига кў­ра, физика фанидан Ўз­бе­кис­­­тон жамоаси аъзоси, Наман­ган давлат универ­ситети ака­демик лицейи ўқув­чи­си Умиджон Ҳафизов олтин медални қўлга киритди. Олимпиаданинг кумуш медали қир­ғи­зис­тонлик, қо­зо­ғис­­тон­лик, ўзбекистон­лик ўқув­чи­ларга насиб этди. Улар орасида Навоий шаҳ­ридаги 1-академик лицейнинг 3-курс ўқув­чи­­си  Абдурахмон Носиров ҳам борлиги Навоий вилоят ва шаҳар халқ таълими жамоат­чилигини мамнун этди.
– Танловда энг иқтидорли ўқувчилар барча синовларда фаол қатнашганлигига амин бўлдим, – дейди Абдурахмон Носиров. – Уларниниг ишларини нуфузли ҳакамлар ҳайъати муносиб баҳолаб борди. Шубҳасиз, энг билимдонлар ғолиб бўлди. Халқаро олимпиадага Самарқандда катта ҳозирлик кўрилган экан. Мен ҳам кумуш медали соҳиби бўлдим. Тадбир доирасида шаҳар бўйлаб уюштирилган саёҳатлар, турли маданий тадбирлар, учрашувлар таассуротларга бой бўлди.

Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!