JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Долзарб масалалар депутатлар муҳокамасида

Долзарб масалалар депутатлар муҳокамасида

08-07-2018 15:36 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий маданият ва санъат коллежи мажлислар залида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг нав­батдаги ўттиз учинчи сес­сияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги бўлим ва бош­қар­малари раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, Ўзбе­кис­тон ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар кенгаши, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини шаҳар ҳо­ки­ми Муҳиддин Базаровга бош­қариб борди.
Шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибидаги "Бюджет даромадлари ва бюджетдан ташқари ажратмалар бўйича режа графикларининг бажарилиши тўғ­рисида”ги биринчи масала юзасидан шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Чориев ҳамда шаҳар молия бўлими бошлиғи Азизжон Ҳу­сановлар ҳисобот бердилар. Ҳисобот юзасидан музокараларда сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Диёр Елмуродов бюджет ва бюджетдан ташқари ажратмалар бўйича режаларининг бажарилиши юзасидаги камчиликлар хусусида танқидий фикр-мулоҳазалар билдирди.
Сессия "Шаҳарда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, 1-ярим йиллик натижалари ва II-ярим йилликда кутилаётган прогноз кўрсаткичлари тўғрисида”ги иккинчи масала бўйича сектор раҳбарлари – шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров, шаҳар прокурори Шерзод Ҳайдаров, шаҳар ИИБ бошлиғи Фарҳод Сидиқов, шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Чориевларнинг ҳисоботлари эшитилди. Музокарада сўзга чиққан шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Жонузоқов инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш юзасидан чет эл инвесторлари жалб қилинаётгани ва келажакда бу соҳа ортидан кутилаётган иқтисодий натижалар тўғрисида фикрлар билдирди.
Шунингдек, сессия кун тартиби доирасида "Навоий шаҳрида "2018 йил ярим йиллик давомида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”нинг ижроси тўғрисида” шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори вазифасини бажарувчи Қаҳрамон Бўроновнинг ҳисоботи юзасидан музокарага чиққан "Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятига қараш­ли тоғ-кон мажмуаси директори, шаҳар Кенгаши депутати Амир Азимов Вокзалолди ҳу­ду­ди­даги маҳаллалардаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
"Навоий шаҳрида 2017 йилда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилган ишлар ва 2018 йилда бажарилиши режалаштирилган устувор вазифалар тўғ­ри­сида” вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бош­қар­маси бошлиғи Ш. Ху­дойқулов ҳисоботида НКМК давлат корхонасига қарашли 1-Гидрометаллургия ҳамда машинасозлик заводлари, "Навоийазот” акциядорлик жамиятлари ва бошқа саноат корхоналари таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан атроф-муҳитни ифлослантираётганлиги тўғрисида шаҳар аҳолисидан 18 та жамоавий мурожаатлар келиб тушганлигини қайд этди.
Сессияда "Навоий шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқаролар хавфсизлигини  таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” шаҳар ИИБ бошлиғи Фарҳод Сидиқов ҳисоботи юзасидан бўлган музокараларда шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича ўрин­босари Умрзоқ Муродул­лаев ва Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Хуршид Ҳакимовлар фикр-мулоҳазалар билдирди. Сессия "Навоий тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни таъминлаш ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Налибек Дуйсенов ҳисоботини муҳо­кама қилди.
Шунингдек, шаҳар сессиясида "Одил судловни амалга ошириш бўйича 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар” юзасидан Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси вазифасини бажарувчи А.Авезов ахборот берди. Ахборот юзасидан Ўзбекистон "Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Рустам Ҳайитов фикр-мулоҳазалари тингланди.
Халқ демократик партияси шаҳар Кенгашининг ташаббуси билан киритилган "Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ёрдам пуллари ва компенсациялари берилишининг аҳволи тўғрисида”ги масала юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўрин­бо­сари, депутат Аҳрор Пирназа­ров ҳи­соботи ҳам муҳокама қи­линди.
Шунингдек, сессияда Ўзбе­кис­тон Республикаси "Маҳал­лий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 21-моддасига му­во­фиқ, Навоий шаҳар ҳоки­ми­нинг 2018 йил 8 июндаги "Ел­муродов Диёржон Файзулла­е­вич­ни иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича би­ринчи ўрин­босари этиб тайин­лаш тўғ­рисида”ги қарори ҳам тасдиқ­лан­ди.
Халқ депутатлари Навоий ша­ҳар Кенгаши кун тартибида муҳо­кама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!