JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ёшлар экстремизмга қарши

Ёшлар экстремизмга қарши

14-07-2018 22:09 Navoiy shahri, Yangiliklar

Айни пайтда шаҳримиздаги корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларида жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимиз ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга ошираётган бугунги кунда биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадрқиммат ва аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини аҳоли ва ёшлар ўртасида тарғиботташвиқот этувчи бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 2018 йилнинг 6 июль куни Олимпия захиралари коллежи биносида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Навоий шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи Навоий шаҳар бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши ҳамда "Навоий зиёси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда шундай маънавиймаърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тарғибот-ташвиқот тадбирида Олимпия захиралари коллежи педагог-ўқитувчилар жамоаси, коллеж ўқувчилари, шунингдек, шаҳар ва вилоят ҳамда республика ва халқаро миқёсида ўтказилган нуфузли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар, бошқа таълим муассасаларидан таклиф этилганлар ҳам иштирок этишди. Унда Олимпия захиралари коллежи директорининг маънавиймаърифий масалалари бўйича ўринбосари Ҳасан Тўраевнинг "Таълим муассасаларида ёшларнинг онгига экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига тоқатсизлик туйғуларини сингдириш” мавзусидаги маърузаси тингланди. Шундан сўнг тадбир маънавиймаърифий дастур доирасида коллеж ўқувчилари ўртасида саволжавоблар тарзида давом эттирилди.
– Ушбу маънавий-маърифий дастур 2017-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрланди, – дейди шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Саъдулло Худойбердиев. – Дунёда экстремизм оқибатида юз бераётган даҳшатли воқеа-ҳодисалар Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини илмиймаърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали таққослаган ҳолда ёшларимизга тушунтириб берилди.

Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!