JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Давлат хизматлари марказидан миннатдорман...

Давлат хизматлари марказидан миннатдорман...

15-07-2018 14:22 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан жисмоний ва юридик шахсларга давла хизматлари кўрсатиш тизимини янада бўйича комплекс чоратадбирлар қабул қилин

Шунингдек, 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган "Ягона дарча” тамойили бўйича фақат давлат хизматлари орқали фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизмати сифат даражасини ўрганиш мақсадида "Навоий зиёси” газетаси таҳририяти Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази билан ҳамкорликда 150 нафар марказ фаолиятидан фойдаланаётган шаҳар фуқаролари ўртасида 10 та савол билан мурожаат қилиб, ижтимоий сўров ўтказди. Ижтимоий сўров якунлари кутилганидан ҳам яхшироқ натижаларни берди. Сўров натижаларига кўра, 80 фоиз иштирокчилар Давлат хизматлари маркази фаолиятидан мамнун эканликларини баён этишди. Марказ бўлимлари ичида давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими хизмати фаолияти ижобий баҳоланди. Шунингдек, ижтимоий сўров жараёнида мижозларнинг қолган 20 фоизи давлат хизмати учун кенгроқ иншоот ва ёруғроқ аудиториялар бўлиши лозимлигини билдиришган.
Бундан ташқари, интернет тармоғининг юқори тезликда ишлаши фуқароларнинг вақтини тежалишига олиб келишини таъкидлашган. Давлат хизматлари маркази, албатта, биринчи навбатда дунёнинг энг сўнгги русумидаги видео-аудио ва юқори компьютер технологиялари воситалари билан таъминланиши лозимлигини уқтиришган. Бинобарин, улар Давлат хизматлари маркази биноси тоза ичимлик суви билан ҳам таъминланган бўлиши лозимлигини қайд этишган.
– Мен эълон бўйича Тошкент давлат юридик институтига ҳужжатларимни Давлат хизматлари марказининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўлимига топширдим, – дейди шаҳардаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг битирувчиси Эъзозжон Шокиров. – Атиги 15 дақиқа ичида ҳужжатларимни расмийлаштиришга оид барча масалаларимни ҳал қилиб беришди. Ваҳоланки, илгари ҳужжатларни топшириш учун Тошкентга бориш ва 3-4 кун вақт ҳамда маблағ сарфлаш керак бўлар эди. Менга бу борада беминнат ёрдам кўрсатган Давлат хизматлари маркази фаолиятидан беҳад миннатдорман.
Ўз мухбиримиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!