JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Энди электрон аукцион орқали...

Энди электрон аукцион орқали...

15-07-2018 14:36 Navoiy shahri, Yangiliklar

Жорий йилнинг 7 июль куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг "Саноат қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш” комиссияси
ҳамда шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари ҳузуридаги Ер ажратиш комиссиясининг ҳамкорликдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Иброҳим Қодировнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва у билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида”ги Низоми юзасидан маърузаси тингланди. Шунингдек, маърузачи Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллабқувватлаш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастурини бажариш юзасидан Президентимиз томонидан 2018 йил 20 апрелда имзоланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича қабул қилинганлигини ва "YRELEKTRON” AAT тизимда туб бурилиш ясалганлигини қайд этди.
– Мазкур қарор ва унинг Низоми доирасида энди тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга берилишининг янги тартиби жорий этилади, – дейди шаҳар "Ермулккадастр” ДК раҳбари Олим Темиров. – "YRELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими "Е-IJRO AUKSION” ягона электрон майдончаси оператор веб-портали орқали ахборот тизими ёрдамида "Электрон онлайн – аукционларни ташкил этиш маркази” унитар корхонаси томонидан бажарилади. Шунингдек, ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш, "YRELEKTRON” автоматлаштирилган тизим орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бундан ташқари, "YRELEKTRON” ААТни яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. "Давергеокадастр” қўмитаси "YRELEKTRON”ААТнинг оператори ҳам ҳисобланади. Тадбир сўнгида иштирокчилар, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига мувофиқ, "Е-IJRO AUKSION” нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилиб, ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилганлигини таъкидлаб ўтишди.

Шерали РАҲМАТОВ, шаҳар
ҳокимлиги бош мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!