JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Жаҳон чемпионларини тайёрлаётган маскан

Жаҳон чемпионларини тайёрлаётган маскан

25-07-2018 22:42 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий олимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўлими 1­ босқич ўқувчиси, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоа аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларининг 8 карра ғолиби Кумушхон Файзуллаева мана шундай спортчилардан. У 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 63 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтаришда 94 кг., силтаб кўтаришда 120 кг., умумий ҳисобда 214 кг. натижа кўрсатиб, олтин медаль соҳибасига айланди. Муассасанинг оғир атлетика бўлими 2­босқич ўқувчиси, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоа аъзоси, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларининг 6 карра ғолиби Долера Давронованинг ютуқлари ҳам эътирофга лойиқ. 2017 йилда Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича Осиё кубоги мусобақаларида
фахрли 1­ўринни эгаллаган спортчи қизимиз, 2018 йил Урганч шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпонати мусобақасида фахрли 1­ўрин соҳибаси бўлган эди. Д. Давронова 2018 йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 90 кг. вазн тоифасида иштирок этди. У даст кўтаришда 97 кг., силтаб кўтаришда 128 кг., умумий ҳисобда 225 кг. натижа кўрсатиб, олтин медаль соҳибасига айланди.
Ҳозирда спортчи 2018 йил Аргентинада бўлиб ўтадиган 3­ ўсмирлар Олимпия ўйинларига тайёрланаяпти. Ишонамизки, бу сафар ҳам Долера устозлари ва
тенгдошлари олқишига сазовор бўлади. Коллежнинг бу каби кўзга кўринган спортчилари рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин. Жумладан, 2017
йил Чили давлатининг Сантьяго шаҳрида дзюдо спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва 2018 йил Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида 2­ўрин соҳиби бўлган Мақсуд Очиловни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Хитойнинг Гонконг шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида 3­ўринни олган М. Очилов айни кунларда Макао давлатида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасида иштирок этмоқда. У 2018 йилда Аргентинада
бўлиб ўтадиган 3­ўсмирлар Олимпия ўйинларига номзод спортчилардан.
Коллежнинг яна бир спортчиси Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзоси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларининг ғолиби
Муҳаммад Абдужалилов 2017 йил давомида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, Бутун Жаҳон сузиш ассоциацияси томонидан белгиланган "А” меъёрда сузиб, 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган 3­ўсмирлар Олимпия ўйинларига иштирок этиш учун номзод спортчилардан бирига айланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоа аъзоси, спорт устаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақалари ғолиби
Муҳаммадали Сайдуллаев ҳам коллежимизнинг фахри ва ғуруридир. У 2018 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё
чемпионатида фахрли 2­ўринни эгаллаб, устозлари ишончини оқлади. Албатта, бундай муваффақиятлар замирида муассаса устозларининг заҳматли меҳнатлари ётибди. Улар фақат ғалабалар олиб келаётган ўз ўқувчиларидан миннатдор.
А. ШОМУРОДОВ, коллеж
директори ўринбосари.
Ф. РАҲМОНОВ, муассаса
йўриқчи-услубчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!