JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Жамоат хавфсизлигини таъминлаш муҳим

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш муҳим

25-07-2018 22:50 Navoiy shahri, Yangiliklar

Темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб” поезди йўлида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган темир йўл панжараларини ўзбошимчалик билан бузиб, пиёдалар ўтиш
йўлларини ҳосил қилиниши бахтсиз ҳодисалар рўй беришига олиб
келишини тушунтириш учун мазкур ҳудудлар аҳолиси билан Навоий вилоят ИИБ ТЖХТБ ташаббуси
билан бир қатор маънавий­маърифий тадбирлар ўтказилди.
Юқорида қайд этилган маҳаллаларда ўтказилган тадбирлар кун
тартибида "Темир йўл ҳаракати
хавфсизлик қоидаларига риоя
этиш”, "Экстремизм ва терроризм
– ёшлар келажагига таҳдид”, "Маҳаллаларда ижтимоий – маънавий
муҳитни соғломлаштириш, хотинқизлар ва вояга етмаганлар орасида турли нохуш ҳолатлар, ўз жонига қасд қилиш, жиноятчиликни
олдини олиш борасида олиб борилаётган маънавий­маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш
тўғрисида”ги масалалар муҳокама
қилинди.
– Йиғилишларда ҳуқуқ­тартибот
органларининг маърузачилари
давлатимиз ўз мустақиллигини
қўлга киритган 27 йил муддат давомида халқимизнинг ислом динига бўлган эътиқодини эркин
ифодалаш бўйича барча тўсиқлардан озод бўлгани, Ўзбекистон
Республикасининг "Виждон эркинлиги тўғрисида”ги ҳамда "Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонунларига амал қилинаётганлигини таъкидлашди, – дейди
вилоят ИИБ ТЖХТБ ХПБ катта лейтенанти Одилбек Хафизов. – Бизнинг урф­одатларимизга ёд бўлган
ғояларни ёшларимиз онгига сингдириш, уларни бузғунчилик, терроризм, миссионерлик, наркобизнес каби даҳшатли йўлларга бошлашни мақсад қилиб, яширин фаолият юритаётган оқимларга қарши
муросасиз курашиш лозимлиги
қайд этилди.
Шунингдек, маҳаллалар аҳолисига темир йўл вокзали, бекатлар ҳамда юк саройларида турган вагон ва цистерналарнинг устига чиқиб, 27.000 вольтлик электр симларига тегиш инсоннинг ҳалокати билан тугаши таъкидланди. Темир йўл атрофида назоратсиз ва бемақсад юрган вояга етмаган ёшлар томонидан йўловчи поездлар ойналарига, шу жумладан "Афросиёб” поездининг вагони ойналарига тош отиб синдирилса, оиласига жуда катта миқдорда моддий зарар экани, 1 та ойнанинг нархи 1852 евро бўлиб, миллий валютада 18 миллион 790 минг сўм атрофида жарима тўланиши ҳам тадбир иштирокчиларига тушунтирилди.

Маъмуржон ҚУВВАТОВ,
Навоий вилоят
ИИБ транспортда
жамоат хавфсизлигини
таъминлаш бўлими
ХПБ инспектори

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!