JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Инсон шаъни барча нарсадан устун

Инсон шаъни барча нарсадан устун

25-07-2018 22:56 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳридаги "Вагус” хусусий клиникаси мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат” СДП Навоий вилоят кенгашининг "Аёл шаънига тегманг” шиори остидаги "Хотин­қизларнинг қонуний манфаатини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларини ҳал этишнинг бугунги ҳолати” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон "Адолат” СДП сиёсий кенгаши марказий аппарати
бўлими, "Оила” илмий­амалий тадқиқот маркази Навоий шаҳар бўлими, Ўзбекистон
ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий
бўлинмаси, Навоий шаҳар ИИБ ХПБ ходимлари ҳамда
вилоят ва шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркор
хотин­қизлар иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон
"Адолат” СДП Навоий вилоят кенгаши раиси Р. Ҳайитов
жамиятимизда хотин­қизларнинг ижтимоий­сиёсий
фаоллигини ошириш ҳамда қонуний манфаатларини
ҳимоя қилишнинг бугунги
ҳолати ҳақидаги фикр­мулоҳазалари билан бошлаб берди.
Ўзбекистон ишбилармон
аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси раиси
З. Бердиева ўз маърузасида
хотин­қизларимизнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш
орқали уларда ўз манфаатларини ҳимоялай оладиган
мустаҳкам иродали, билимдон шахсларни шакллантиришнинг муҳим жиҳатларига
тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, аёлларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб­қувватлаш ва мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш
эса уларнинг ўзига бўлган
ишончини янада ошишига
хизмат қилишини алоҳида
таъкидлади.
Давра суҳбатининг асосини ташкил этган ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, барчани ларзага солган ИИБ ходими томонидан
таҳқирланган каттақўрғонлик гумондор аёл мавзуси
қизғин баҳс­мунозарага сабаб бўлди.
Йиғилишда хотин­қизлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз олган майор З. Муродова қонунни яхши билишимиз ҳуқуқларимизнинг ҳимояланишига асос эканлигини уқтирди. Шунингдек, инсон шаънининг топталиши жиноят эканлиги, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслигига алоҳида урғу берди.
Ўз мухбиримиз

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!