JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ёш китобсеварлар баҳси

Ёш китобсеварлар баҳси

25-07-2018 23:07 Navoiy shahri, Yangiliklar

Жорий йилнинг 12 июль куни "Ёш китобхон”
республика танловининг шаҳар ва туманларда ҳудудий саралаш босқичлари бошланган эди. Унда вилоятимиз миқёсида 56 минг 608 нафар, шаҳримиз ҳудудидан ҳам 833 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

Қоидага кўра, ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиёти, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та
тест саволига 25 дақиқа давомида
жавоб беришлари лозим. Ҳар бир
тўғри жавоб учун 2 балл берилади.
Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар кейинги босқичда иштирок
этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Дарҳақиқат, шаҳар 16-ДИУМда
бўлиб ўтган "Ёш китобхон”нинг Навоий шаҳар саралаш босқичидаги
баҳсда 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган
ёшлар ўртасида НДПИ магистранти Фарҳод Низомов, уй бекаси Феруза Ҳамроқулова, вилоят кўриш
имконияти чекланган болалар
учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқитувчиси
Дилафрўз Рустамова, 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Лайло Ражабова, уй бекаси Дилноза Жумаева, 7-мактаб ўқитувчиси Нигора
Равшановалар юқори балл билан
саралаш босқичидан ўтиб, шаҳар
босқичига йўлланма олишди.
"Ёш китобхон” танловининг 15
ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар
ўртасидаги баҳсларда эса 1-сонли
академик лицей ўқувчиси Муниса
Ширинбоева, шу лицей ўқувчиси
Навбаҳор Файзанова, вилоят кўриш
имконияти чекланган болалар учун
ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқувчиси Маржона
Инатуллаева, 2-сонли академик лицей ўқувчиси Зарнигор Сафарова,
вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси
ўқувчиси Азиза Рамазонова юқори
натижага эришиб, шаҳар босқичига
йўлланма олишди.
Шунингдек, 10-14 ёшгача бўлган
ўсмирлар ўртасида 16-ДИУМ
ўқувчиси Жасур Абдураҳмонов,
11-ДИУМ ўқувчиси Баҳора Авазбердиева яхши натижа кўрсатиб,
шаҳар саралаш босқичидан ўтдилар. 2-шаҳар босқичида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритганлар ҳудудий вилоят босқичига
йўлланма олишади.
Ўз мухбиримиз.
Жорий йилнинг 12 июль куни "Ёш китобхон”
республика танловининг шаҳар ва туманларда
ҳудудий саралаш босқичлари бошланган эди. Унда
вилоятимиз миқёсида 56 минг 608 нафар, шаҳримиз
ҳудудидан ҳам 833 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
www.navoiypress.uz
navoiyziyo@inbox.uz
Газета 2011 йил 11 августдан
чиқа бошлаган.
Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!
Навоий вилоят ҳокими Қ. Турсунов ташаббуси
билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт
маркази ҳудудида янги, икки қаватли маслаҳат
консултатив поликлиника биноси қурилиши
бошлаб юборилди.
Ушбу қурилишга вилоят маҳаллий бюджетидан 2 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бино болаларни тиббий кўрикдан ўтказишга мослаштирилган бўлиб, у энг
сўнгги замонавий рентген, МРТ, УТТ аппаратлари билан жиҳозланиши режалаштирилган. Бинонинг иккинчи қаватидаги хоналар марказ мутахассислари учун
мўлжалланган.
Шерзод ХУДОЙБЕРДИЕВ, Навоий вилоят болалар
кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори.
№28 (362)-сон
2018 йил, 20 июль
Юрт мадҳи Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига
Ҳоким соати
"Бир вақтлар ишлаб чиқариши оқсаган, турли иқтисодий
қийинчиликларга дуч келган "Электрокимёзаводи” қўшма
корхонаси акциядорлик жамияти бугун фахрланса,
ғурурланса арзийдиган ELKIMYO брендига эга”.
"Электрокимёзаводи”нинг янги одимлари
Бугунги кунда "Электрокимёзавод” қўшма корхонаси акциядорлик жамиятида олиб
борилаётган тизимли фаолият ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш, импорт
ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб беришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини
яратиш вазифалари Президентимиз ташаббуслари билан ҳаётга татбиқ этилаётган
Ҳаракатлар стратегияси талабларига тўлиқ жавоб беради.
Бир йилда мазкур корхонада импорт
ўрнини босувчи "Калий UМ универсал”,
"Эл СМик”, "Калий нитрати”, "Калий
фосфорит”, "Калций нитрати” (РКС-50),
"Сип-70”, "Сульфид натрий” ва бошқа 8
хилдаги кимёвий маҳсулотлар турини
яратишнинг йўлга қўйилгани ҳам бундан
далолат бериб турибди.
Ўзининг 47 йиллик тарихига эга бўлган
"Электрокимёзаводи” ҚК АЖ ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи корхона сифатида нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда ҳам маълум ва машҳурдир.
Бугунги кунда бу ерда минерал ўғитлар
қатори, 50 турга яқин ўсимликларни
ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ҳам
ишлаб чиқарилмоқда.
– Корхонамиз Навоий вилояти ҳокимлиги, "Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий вилояти бўлими кўмаги
ва ҳамкорлигида яқин йилларда ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган,
"Йўл харитаси”га киритилган муаммоли масалаларнинг ечимига киришган,
– дейди "Электрокимёзаводи” ҚК АЖ
бошқаруви раиси Сайфулло Бабасадиков. – Заводимиз ҳамкорлар ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни
янги босқичга кўтариш, мамлакатимиз
қишлоқ хўжалиги тизимида ўсимликлар
ҳимояси муаммоларига чуқурроқ кириб
бориш, тизимни арзон ва сифатли, хорижникидан қолишмайдиган, импорт
воситаси ва маҳсулотлари ўрнини тўла
қопловчи маҳаллий кимёвий воситалар
билан янада самарали ва тезкорлик билан таъминланишига хизмат қилади.
Корхонада 2016 йилда йиллик ишлаб
чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши атиги 12 млрд. сўм бўлган бўлса, 2017
йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
амалдаги нархларда 22 млрд. 334 млн.
сўмни ташкил этган. Таққосланма нархларда бу кўрсаткич 20 млрд. 514 млн.
сўмга бажарилиб, 2016 йилга нисбатан
ўсиш суръати 145,1 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
амалдаги нархларда 29 млрд. 445 млн.
сўм, таққосланма нархларда 27 млрд.
863,6 млн. сўмга бажарилиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 367,6 фоизни ташкил этди. Прогноз
кўрсаткичлари ҳам 187,3 фоизга бажарилди. 2018 йил якунида кутилаётган
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда 74 млрд. 715 млн. сўм,
таққосланма нархларда 73 млрд. 377
млн. сўмга бажарилишига эришилади.
Демак, 2017 йилга нисбатан ўсиш суръати 357,7 фоиз, прогноз кўрсаткичлар эса
227 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Мангу бўлсин
³урлигинг, Ватан!
"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида истиқлолимизнинг 27 йиллигига бағишланган
"Мустақиллигимиз абадий бўлсин!” мавзусидаги тадбир
Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Амфитеатр биносида ўтказилди.
Болажонларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил
этиш, шаҳар ҳудудида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар ва аҳоли ўртасида экстремизмга қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ёшлар онггига озодлик, тинчлик нақадар улуғ неъмат эканлигини сингдириш тадбирнинг асосий мақсадларидан
эди.
Ушбу тадбирда шаҳар маданият бўлими ҳузурида ташкил
этилган "Ниҳол” ҳамда "Суворий” рақс тўгараги аъзоларининг
ажойиб ҳажвий томошалари меҳмонларга хуш кайфият улашди. Бундан ташқари, маданият бўлимининг ижодий ходимлари
томонидан тадбирга ташриф буюрган болажонлар билан рангбаранг интеллектуал, кўнгилочар ўйинлар ҳамда қизиқарли
викториналар ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, ушбу бўлим
ҳузурида ташкил этилган "Ромео” ва "Бепоён” гуруҳлари
иқтидорли қўшиқчиларининг Ватанни мадҳ этувчи жозибадор куй-қўшиқлари иштирокчиларга манзур бўлди. Айниқса,
"Наврўз” халқ театрининг иқтидорли ёшлари томонидан экстремизмнинг салбий оқибатларини ёрқин кўрсатиб берган
"Посбон” номли саҳна кўриниши қатнашчиларда чуқур таассурот қолдирди.
Бу каби тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши ёшларни диний
экстремизм ва халқаро терроризм ғояларидан ҳимоя қилиш
ҳамда диний экстремизмнинг салбий оқибатларини кенг
тарғиб қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдаги муҳим омиллардан бири эканлиги бугун яна бир бор
ўз исботини топди.
Н. ҚУВОНДИҚОВА,
шаҳар маданият бўлими мутахассиси,
Н. ТАШБАЕВА,
шаҳар маданият бўлими бадиий раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йилнинг
2 июлида "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонининг қабул
қилинганлиги юртимиз аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасининг янада яхшиланиши ва уларнинг муттасил ошириб борилиши эса
фуқароларнинг ижтимоий мададини кучайтиришга эътибор
қаратилганлигидан далолат.
Фармонда белгиланганидек, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб
ишга жойлаштирилганлиги ёки
фаолият соҳасидан қатъий назар
республикамизнинг ижтимоийиқтисодий ривожланишида қўшган улкан ҳиссаси учун Президент томонидан берилган "Халқ”,
"Хизмат кўрсатган арбоб”, "Хизмат кўрсатган” фахрий унвонларига эга бўлганлар, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлиги ва фойдаланиши учун
фақат муаллифлик ҳақи тарзидаги даромадлар оладиганлар (агар
улар меҳнат фаолиятини меҳнат
шартномаси асосида амалга оширишмаса), ҳамда мулкчилик шаклидаги тиббиёт ташкилотларининг ишловчи пенсионер шифокорлари тўлиқ пенсия олишга
ҳақлидир.
Фармонда белгиланганидек,
иш ҳақи, пенсия, нафақа ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини
таъминлаш, уларнинг республикамизнинг барча ҳудудида харид
қиладиган товар ҳамда хизматлари учун тўловларни тўсиқларсиз
амалга оширилишида қулай шароитлар яратиш ушбу фармоннинг асосий мақсадларидан бири
десак муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг бу каби фармонлари
асосида нафақахўрларимиз учун
кўплаб қулайликлар яратиб берилиши диёримизда нуроний ва
кексаларга қаратилаётган юксак
эътибор ва ғамхўрлик намунасидир.
Азизжон МАМАТОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси
Навоий шаҳар бўлими
пенсия ва нафақалар тўлови
мониторинги гуруҳи раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!