JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “Электрокимёзаводи”нинг янги одимлари

“Электрокимёзаводи”нинг янги одимлари

25-07-2018 23:12 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда "Электрокимёзавод” қўшма корхонаси акциядорлик жамиятида олиб
борилаётган тизимли фаолият ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш, импорт
ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб беришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини
яратиш вазифалари Президентимиз ташаббуслари билан ҳаётга татбиқ этилаётган
Ҳаракатлар стратегияси талабларига тўлиқ жавоб беради.

Бир йилда мазкур корхонада импорт
ўрнини босувчи "Калий UМ универсал”,
"Эл СМик”, "Калий нитрати”, "Калий
фосфорит”, "Калций нитрати” (РКС-50),
"Сип-70”, "Сульфид натрий” ва бошқа 8
хилдаги кимёвий маҳсулотлар турини
яратишнинг йўлга қўйилгани ҳам бундан
далолат бериб турибди.
Ўзининг 47 йиллик тарихига эга бўлган
"Электрокимёзаводи” ҚК АЖ ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи корхона сифатида нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда ҳам маълум ва машҳурдир.
Бугунги кунда бу ерда минерал ўғитлар
қатори, 50 турга яқин ўсимликларни
ҳимоя қилувчи кимёвий воситалар ҳам
ишлаб чиқарилмоқда.
– Корхонамиз Навоий вилояти ҳокимлиги, "Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий вилояти бўлими кўмаги
ва ҳамкорлигида яқин йилларда ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган,
"Йўл харитаси”га киритилган муаммоли масалаларнинг ечимига киришган,
– дейди "Электрокимёзаводи” ҚК АЖ
бошқаруви раиси Сайфулло Бабасадиков. – Заводимиз ҳамкорлар ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни
янги босқичга кўтариш, мамлакатимиз
қишлоқ хўжалиги тизимида ўсимликлар
ҳимояси муаммоларига чуқурроқ кириб
бориш, тизимни арзон ва сифатли, хорижникидан қолишмайдиган, импорт
воситаси ва маҳсулотлари ўрнини тўла
қопловчи маҳаллий кимёвий воситалар
билан янада самарали ва тезкорлик билан таъминланишига хизмат қилади.
Корхонада 2016 йилда йиллик ишлаб
чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши атиги 12 млрд. сўм бўлган бўлса, 2017
йилда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
амалдаги нархларда 22 млрд. 334 млн.
сўмни ташкил этган. Таққосланма нархларда бу кўрсаткич 20 млрд. 514 млн.
сўмга бажарилиб, 2016 йилга нисбатан
ўсиш суръати 145,1 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
амалдаги нархларда 29 млрд. 445 млн.
сўм, таққосланма нархларда 27 млрд.
863,6 млн. сўмга бажарилиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 367,6 фоизни ташкил этди. Прогноз
кўрсаткичлари ҳам 187,3 фоизга бажарилди. 2018 йил якунида кутилаётган
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги нархларда 74 млрд. 715 млн. сўм,
таққосланма нархларда 73 млрд. 377
млн. сўмга бажарилишига эришилади.
Демак, 2017 йилга нисбатан ўсиш суръати 357,7 фоиз, прогноз кўрсаткичлар эса
227 фоизга бажарилиши кутилмоқда
Албатта, корхонамизнинг ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида салмоқли қўрсаткичларга эришишида кимё фанлари номзоди Шуҳрат Раҳимов,
цех бошлиқлари Ғолиб Бозоров,
Фурқат Зоҳидов, Боймурод Умрзоқов, Севдиёр Назаров, бош
муҳандис ўринбосари Фарҳод
Ибатов ҳамда Анвар Исломов
Абдураззоқ Мирзаев ва бошқа
юзлаб жонкуяр муҳандис­олимларнинг катта ҳиссалари бор.
– Корхонамизда ишлаб чиқарилаётган ҳар бир кимёвий препаратни корхона ҳудудидаги
тажриба майдончасида синовдан ўтказиб, кейин ишонч билан ҳамкор ташкилотларга тавсия қиламиз, – дейди кимё фанлари номзоди Шуҳрат Раҳимов.
– Шунинг учун ҳам юзимиз доимо ёруғ. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Навоий вилояти
бўлими билан ҳамкорлигимиз
яхши натижа бермоқда. Шу
ўринда қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Муродқул Самандаровнинг хизматларини ҳам
алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Маҳсулотларимиз сифат­стандарт томонидан аккредитациядан ўтган лабораторияларда синовдан ўтказилади. Препаратларнинг бир қисми регистрант
фирмалар лицензияси асосида
Syngenta (Швейцария), Bast (Германия) FMS (АҚШ), Sumitomo Co
Ltd (Япония), Юнайтед Фосфорус (Индия) "Август” ЁАЖ (Россия), фирма "Шелково Агрохим” ЁАЖ (Россия), "Кеминова
Агро” (Дания) ва бошқа фирмалар савдо белгиси асосида ишлаб чиқарилади ва сифати регистрант фирмалар талабига
жавоб беради. Тажриба ишлари ўтказилгандан сўнг гранулланган "Суперфосфат” ишлаб
чиқариш цех қурилишининг биринчи технологик йўналиши
йўлга қўйилди. "Электрокимёзаводи” ҚК АЖда сифат менежменти тизими 2017 йилда ИСО
9001­2000 халқаро стандарти
талабларига мувофиқлиги учун
сертификатланган.
Корхонамиз Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг "Abc
Oqqo’rg’on Agro Classter” МЧЖ
кластери ерларида экилган ғалла
парваришини 2017 йил бошидан
ўз назоратига олди. Кластер далаларида экилган ғаллага корхонамизда ишлаб чиқарилган
ўсимликларни ривожлантирувчи ва ҳосилдорлигини оширувчи
"Гектар комплекси” препарати
(қолипланган 6 хил турдаги жамланган минерал ўғитлар) билан
қайта ишлов берилди. Натижа
кутилганидан кўра ижобий, яъни айрим жойларида гектаридан
101 центнер ҳосил кўтарилиб,
белгиланган режага нисбатан 10
000 тоннадан зиёд ҳосил олинди.
Кластернинг 13 700 гектар ери
бор. Агар келгуси йил ҳар гектардан 101 центнердан ҳосил олинадиган бўлса, 13 700 гектар ердан
олинадиган ҳосилдан давлатга қанча­қанча фойда келтириш
мумкинлигини тасаввур қилинг.
Бу ҳазилакам гап эмас. Олимларнинг изланишлари зоя кетмаётганлигига ёрқин мисол бу.
Бу препарат пахта гектарларига ҳам қўлланилган, буни биз
кузда ҳосил йиғим­теримида
кўришимиз мумкин. Кармана туманидаги 5 та пахтачилик
фермер хўжаликлари далаларига ҳам қўлланилганда ўтган йилдагидек 15­20 дона эмас, балки 25­30 донагача, кўп кўсаклар
берганлиги қайд этилди. Шунингдек, бу препарат Сирдарё,
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд,
Хоразм ва бошқа вилоятлардаги
фермерларнинг пахта ва ғалла
етиштириш майдонларига ҳам
қўлланилиб, ижобий натижаларга эришилган.
Демак, бу йил иқлим шароити инжиқликларига қарамасдан,
фермерлар пахтадан юқори
ҳосил олишига шубҳа йўқ.
Бундан ташқари, "Калий UМ
универсал” кимёвий воситасини
қишлоқ хўжалик экинлари, мева­сабзавотлар ва полиз экинларини турли хил касалликлардан
ҳимоя қилибгина қолмасдан,
балки экинлар ҳосилдорлигини
оширишга ҳам хизмат қилади.
У маҳсулот терилиб, махсус
қолипланганда ҳам унинг узоқ
вақт сақланиши, манзилга бузилмасдан етказиб берилишини таъминлаши билан ҳам характерланади. "Калий UM”нинг
1 тоннаси чет элникидан икки
баравар арзон – 12 миллион сўм.
Бундан кўриниб турибдики,
"Калий UM универсал” экспорт
ҳажмини кўпайтиришга катта
ҳисса қўшади. Айниқса, вилоятимиздаги иссиқхоналар учун
бу кимёвий воситанинг қиймати баланд. Корхона ёнида
200 гектарлик иссиқхоналар қурилишининг бошланиши хайрли ҳамкорликдан, ишончли харидорларнинг кун сайин кўпаяётганлигидан далолатдир.
– Бугун дунё иқтисодиётида
озиқ­овқат маҳсулотларини
етиштириш, унинг экспорти ва
хавфсизлигини таъминлаш масалалари ғоят муҳим ўрин тутмоқда, – дейди "Которан” ишлаб чиқариш цехи бошлиғи Фурқат Зоҳидов. – Қўшма корхонада инновацион ғоялар ва фаол
тадбиркорлик тамойилларини
ишлаб чиқиб, илм­фан ютуқларини тезкорлик билан қўллаш
нафақат арзон ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, балки
кўпроқ даромад топиш имкониятини яратишига ҳам ишонч ҳосил қилдик. Олинаётган даромад
орқасидан ишчи­ходимларнинг
меҳнат хавфсизлиги таъминланиб, ижтимоий жиҳатдан қўллаб­қувватланиб келинмоқда.
Дарҳақиқат, корхонада ички имкониятларни ишга солиб,
эски цехларни қайта модернизациялаш ва локализация қилиш,
рентабелсиз цехларни оптималлаштириш эвазига кўплаб янги
иш ўринлари ташкил қилинди.
Корхонада 2016 йилда 450 нафар
ишчи­ходим ишлаган бўлса, айни пайтда 720 нафарга яқин малакали мутахассислар меҳнат
қилмоқда.
Барча кулай инфратузилмага
эга бўлган ушбу корхонада яқин
2020­2025 йилларгача, тузилган
"Йўл харитаси” дастури бўйича
экспортбоп ва импорт ўрнини
босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириб бориб,
маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳажмини 200 млрд.
сўмгача ошириш, 35 млрд. сўм
ҚҚС ҳисобга олган ҳолда, ишчиходимлар сонини 1500 нафаргача етказиш имконияти мавжуд.
Хулоса қилиб айтганда, заводнинг иқтисодий салоҳияти,
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати хорижникидан асло қолишмайди, нархлари
ҳам анча арзон. Чунки бугунда
бу кимёвий воситалар маҳаллий
хом ашёдан тайёрланаяпти. Демак, барчаси ўзимизга, ғайрату
шижоатимизга боғлиқ.
Маруса ҲОСИЛОВА,
Ўрол САНОҚУЛОВ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!