JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Замонавий жиҳозлар аҳоли саломатлиги хизматида

Замонавий жиҳозлар аҳоли саломатлиги хизматида

03-08-2018 11:12 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий вилоят ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказига Президентимизнинг 2017 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикаси билан Хитой халқ республикаси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикчиликни янада кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 31 турдаги 34 хил замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди
Улар сўнгги замонавий УТТ, рентген, эндоскопия видоскоп билан, ЭКГ, ЭЭГ аппаратлари, хирургик жиҳозлар ва ортопедик кроватлардан иборат. Ушбу тиббий жиҳозлар муассасада йўлга қўйиладиган эндопротез ортопедик жарроҳлик амалиёти учун ҳам мўлжалланган. Режалаштирилган жарроҳлик амалиётлари кўрсатмага асосан ногиронларда бепул ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, ушбу тиббий жиҳозлар беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволашда кенг қўлланилиб, шифокорларга беминнат ёрдамчи бўлиши аниқ. Шифо масканининг физотерапия хизматидан беморлар миннатдор.
– Бу ерга гипертония ва юрак ишемик касаллиги билан келган эдим, – дейди бемор Муҳаббат Нарзиева. – Шифокорларнинг малакали маҳорати ва ҳамшираларнинг самимий муносабатидан миннатдорман. Ҳозирда ўзимни анча яхши ҳис қилаяпман. Марказда даволанувчи беморларга бериладиган таомлар сифатини назорат қилувчи махсус комиссия ташкил этилган бўлиб, улар ўз фаолияти давомида синчковлик ва тартибга таянади. Беморларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда бу муҳим аҳамият касб этмоқда.
– Беморларимиз асосан 1­, 2­ ва 3­гуруҳ ногиронлари ҳисобланади, – дейди марказ директори Суюн Исмоилов. – Биз уларни нафақат дори­дармон, балки меҳр­эътибор билан ҳам
даволаймиз. Уларнинг хеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди. Эндиликда, бу марказ атрофида хиёбон барпо этмоқчиман. Дам олиш кунларини мазмунли ўтказиши учун эса турли кўнгилочар концерт дастурлари ҳам ташкил этилади. Мақсадимиз шифо топаётганлар бу ерда ўзларини бемордек ҳис этмасликлари лозим. Яна бир муҳим жиҳат, марказда ташкил этилган 12 ўринга эга бўлган пуллик хизмат даромади бу ерга шифо излаб келаётган юртдошларимизнинг захира дори­дармонлари учун сарфланади. Хўжалик ҳисобидаги маблағидан ҳар ойда 3­4 миллион сўмлик доридармон ва техник жиҳозлар харид қилинади. Бу эса марказда даволанаётган ногиронлиги мавжуд беморларга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.

Ибодат ҚУВОНДИҚОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!