JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Муолажалар – шарқ табобати усулида

Муолажалар – шарқ табобати усулида

03-08-2018 18:23 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугунги кунда мамлакатимизда шарқ табобати асосида даволаш-диагностика ишларини олиб бораётган тиббиёт марказлари ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бошқа тиббиёт муассасалари каби уларда ҳам тиббий таълимнинг замонавий усул ва технологияларидан фойдаланилаётгани, айниқса, ўз самарасини бераётир.

Соҳадаги бундай янгиланишлар самарасини Навоий шаҳрида ҳам кўришимиз мумкин. 2018 йил бошидан шаҳарда ўз фаолиятини бошлаган "Sar Mad Sharq shifo” масъулияти чекланган жамияти диагностика­даволаш марказида 200 дан ортиқ касалликларни даволаш бўйича халқимизга тиббий хизмат кўрсатиб келинаяпти. Марказ ишга тушиши билан бу ерда 4 нафар тиббиёт ходимининг иш билан бандлиги таъминланди.
– Даволаш марказимизда инсонда тана аъзоларидаги турли касалликлар босқичма­босқич даволанади, – дейди масъулияти чекланган жамият раҳбари Воҳид Ҳасанов. – Маълумки, бугун кўплаб тиббиёт муассасаларида касалликлар кимёвий дори воситалари орқали даволанади. Улардан фарқли ўлароқ, бизда шарқ табобати усулида, ўт­гиёҳлардан тайёрланган таблеткалар, капсулалар ёрдамида муолажалар олиб борилади. Бу даво усулларининг афзаллиги шундаки, аниқланган касалига қараб, беморга қўлланган ёки тавсия этилаётган парафармацевтик препарат, яъни биологик фаол қўшимчалар асосидаги препаратлар қўлланади. Энг муҳими, бунда бемор организмида тери қоплами бутунлиги бузилмайди, даволаш оғриқсиз, препаратлар таъсир доираси кенг бўлади ва уларга қон орқали турли юқумли касалликлар юқиш хавфи кузатилмайди. Бу даволаш усули халқимизга ҳам манзур бўлмоқда. Бугунги кунда тиббиёт марказига "Jingda” кўп функцияли аппарати, буғли кабина, нафас йўлларини даволашда қўлланадиган тиббий ускуналар олиб келинган бўлиб, улар ёрдамида ташхис қўйиш ва даволаш ишлари олиб борилаяпти.
– Ҳозирги пайтда аҳоли орасида остеохондроз, юрак­қон томир касалликлари, гижжалар билан боғлиқ ҳамда эндокринологик хасталиклар тури бирмунча кўпайган, – дейди шифокор Назокат Аҳмедова. – Дастлаб касалликларга шарқ табобати асосидаги "Су Джок” усулида қўл ва оёқ панжалари ҳамда кафтларга таъсир этиб, ташхис қўямиз ва игна терапияси орқали даволаймиз. Чунки инсон организмининг барча биологик фаол
нуқталари қўл ва оёқларда жойлашган бўлади. Масалан, бош бармоқда текширув ўтказилганда қўл панжаларида биологик фаол нуқталарни кўриб, бош, кўз, бурун, қулоқ аъзоларида кечаётган касалликлар, бўқоқ хасталиклари аниқланади. Худди шундай бошқа касалликларга ҳам қўл ва оёқнинг турли панжалари ва кафтлари ёки қўл устидаги биологик фаол нуқталарга аппарат ёрдамида таъсир этиб, ташхис қўйилади. Чунки уларда ҳам турли организмлар билан бевосита боғлиқ бўлган биологик фаол нуқталар мавжуд. Энг асосийси, ушбу шарқ табобати асосидаги даволаниш жараёнида бемор бир йўла
уч­тўртта аъзоларига муолажа олади. Чунки инсон аъзоларининг барчаси бир­бири билан боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади ва улардан бири касалланса, бошқа аъзоларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Тиббиёт масканига шифо излаб келган беморлардан бирини суҳбатга тортдик.
– Белим ва бошимда оғриқ бор эди, қўл­оёқларим тез­тез терларди, – дейди ҳамшаҳримиз Ситора Бозорова. – Бу ерга келиб, тўлиқ текширувдан ўтиб, қўли енгил шифокорлар ёрдамида мана 10 кундирки, муолажалар олаяпман. Игна терапияси муолажаларини олаётганлигим ҳам касалликни сезиларли даражада бартараф этмоқда. Танамдаги оғриқлар йўқолди, бундан хурсандман. Мухтасар қилиб айтганда, барча қулайликларга эга, замонавий диагностика­даволаш марказида шарқ табобатининг энг қулай, синалган ва самарали усуллари орқали турли хасталикларга ташхис қўйилиб, улар даволанмоқда.
Дард борки, даво бор, дейди халқимиз. "Sar Mad Sharq shifo” диагностика­даволаш марказига турли жойлардан умид билан келаётган беморлар бу ерда ўз касбининг билимдони бўлган шифокорлар назорати остида даволаниб, юзларида табассум билан соғлом ҳаётга қайтмоқдалар. Демак, ўзини ҳурмат қиладиган, соғлиғи учун ўз вақтида қайғурадиган кишилар, албатта, узоқ умр кўришади.
Раъно РАББИМОВА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!