JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Хотин-қизлар жиноятчиликка қарши

Хотин-қизлар жиноятчиликка қарши

03-08-2018 18:31 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ташкил этилди

Унда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Содиқова, шаҳар ИИБ ходими, тиббиёт бирлашмаси, маҳаллалар кенгаши
шаҳар бўлинмаси, шаҳар имом-хатиблари, "Оила” маркази вакиллари, МФЙ раислари ҳамда турли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда хотин-қизлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолининг
ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Айниқса, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш,
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш кун тартибидаги муҳим масалалардан бири эканлиги
таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ўтган 6 ой давомида 63 тага, жиноят
содир этишда иштирок этган хотин-қизлар сони эса 48 тага камайганлиги бу борадаги
ишлар ижобий ва самарали олиб борилаётганлигидан далолат беради.
Иштирокчилар оилаларда маънавийахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш
ва оилавий муносабатларни яхшилашда
жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтириш таклифини билдиришди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда экстремизмга алоқадор ва жазони ижро этиш муассасасидан қайтган фуқаролар ҳамда нотинч ва муаммоли оилалар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Дилфуза ТЎХТАЕВА,
Навоий хотин­қизлар
қўмитаси бош мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!