JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Масалага масъуллик –  муаммолар ечими гарови

Масалага масъуллик –  муаммолар ечими гарови

03-08-2018 18:51 Navoiy shahri, Yangiliklar

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Қ. Турсунов олиб борган йиғилишда 4­минтақавий Ишчи гуруҳи аъзолари, сенатор ва депутатлар, масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишида вилоят ҳудудида жиноятчиликни бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, унга қарши курашишнинг долзарб масалалари, вилоятда норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳамда иқтисодиёт
тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини 2018/2019 йиллар куз­қиш
мавсумига тайёрлаш ва мавсумни беталафот ўтказиш бўйича амалга оширилиши
зарур бўлган ишларининг бориши юзасидан кўрилаётган чора­тадбирлар муҳокама этилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н. Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари ва 4­минтақавий
Ишчи гуруҳ раҳбари Э. Юлдашевнинг маърузалари тингланди. Уларда вилоятда жорий йилнинг олти ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари хусусида маълумот берилиб, аниқланган камчиликлар таҳлил этилди.
Жумладан, воҳада мутасадди идоралар томонидан жиноят кўп содир этилган 10 та маҳалла танланиб, ушбу аҳоли пунктларини намунавий маҳаллага айлантиришга қаратилган "Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб борилган.
– Мазкур саъй­ҳаракатлар самарасида 305 та маҳалланинг 107 тасида бугунгача
биронта жиноят содир этилмаган, – шаҳар Кенгашининг
Қонунийликни, ҳуқуқ­тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари, шаҳар
Кенгаши депутати Жамшид
Жўраев. – Энг муҳими, вояга етмаганлар, ишсиз аҳоли, илгари судланганлар, аёллар ва
ёшлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари ҳам
сезиларли даражада камайган.
Бундан ташқари, профилактик ҳисобда турган илгари судланганларнинг 77 нафари, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларнинг 55 нафари иш билан таъминланмаган. Ички ишлар идоралари ҳисобида турган илгари судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар 37,5 фоизга,
хусусан Навоий шаҳрида 66,7, Навбаҳор ва Хатирчида 100 фоизга ошган. Афсуски, 52 та маҳаллада криминоген вазият ва жиноятлар тўлиқ таҳлил
қилинмаганлиги, профилактика инспекторларини тайинлашда уларнинг малакаси,
тажрибаси, меҳнат стажи ва ҳудуддаги мавжуд вазият ва беқарор муҳит тўлиқ инобатга олинмаганлиги жиноятларнинг ошишига олиб келган.
Сессияда вилоятда фуқароларнинг ўз жонига суиқасд
қилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда амалга оширган чора­тадбирларига қарамай, бундай нохуш ҳолатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 тага ошганлиги қайд этилди.
Сессия сўнгида кўриб чиқилган масалалар юзасидан
ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича Республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг қўшма қарори қабул
қилинди.
Ўз мухбиримиз

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!