JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Безгак – хавфли юқумли касаллик

Безгак – хавфли юқумли касаллик

15-08-2018 21:59 Navoiy shahri, Yangiliklar

Саломатлик инсон учун энг бебаҳо неъмат бўлиб, уни асрабавайлашда соғлом турмуш тарзи тартибларига қатъий риоя этиш муҳим аҳамият касб этади

Бунинг учун киши ҳар куни вақт ажратиб спорт билан шуғулланиши, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши лозим. Акс ҳолда, турли хавфли юқумли касалликларни юқтириб олиш ҳеч гап эмас.
Жумладан, ўткир юқумли касалликлардан бири бўлган безгак иситма хуружлари, ички аъзолар шикастланиши, анемия ривожланиши билан кечадиган хасталикдир. Бир ҳужайрали паразит плазмодий касалликнинг қўзғатувчиси бўлиб, у чивин ҳамда одам организмида кўпайиб, безгак чивинлари орқали тарқалади. Уларнинг 4 хили, тропик безгак, уч кунлик, тўрт кунлик безгак, овале турлари бор. Ўзбекистонда безгак чивинининг 7 хил тури мавжуд. Касаллик белгиларининг қанчалик намоён бўлиши паразитнинг инсон организмига тушганда аввало жигарда, сўнг эса эритроцитларда ривожланиши билан боғлиқ. Жигар ҳужайраларидаги ўзгаришлар одатда белгисиз бўлади. Паразитнинг юқишидан то дастлабки белгилар пайдо бўлишигача бўлган оралиқ безгакнинг турларига қараб 7 кундан 25 кунгача давом этади. Безгакнинг уч кунлик ва овале турларида яширин давр уйқудаги паразитлар ҳисобига 8­12 кунгача чўзилиб кетиши мумкин.
Касалликни юқтириб олган кишилар шифохона шароитида даволанади. Кейинчалик уч йил давомида диспансер назоратида кузатилади. Чунки касаллик қайтадан ривожланиши ҳам мумкин. Безгак касаллигини тарқатувчи чивинларга қарши курашиш унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Сув ҳавзалари ва кўлларни безгак тарқатадиган чивиннинг личинкаларидан тозалаш учун сувга "гамбузия” майда балиқларини ташлаш, сув тўпланган кўлмак ва ботқоқларни қуритиш мақсадга мувофиқдир. Чивин чақишидан ҳимояланиш мақсадида яшаш хоналарининг дераза ва эшикларига тўр пардалар тортиш ҳамда чивинларни чўчитиш мақсадида танага турли суртмалар суртиш лозим. Безгак тарқалишининг олдини олиш ҳамда маҳаллий юқтирилишини бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва аҳоли ўртасида тарғибот­ташвиқот ишларини ташкил этиш касалликка қарши курашишнинг асосий усулларидан биридир.
Муҳайё ТУРСУНОВА,
Навоий шаҳар ДСЭНМ шифокори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!