JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Мустақиллик – тотли ва бебаҳо неъмат

Мустақиллик – тотли ва бебаҳо неъмат

15-08-2018 22:12 Navoiy shahri, Yangiliklar

Жаннатмакон юртимизнинг ҳар бир гўшасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллик тантаналари аллақачон бошлаб юборилган. Ушбу шодиёналарда она Ватан, Ўзбекистон номи куйга йўғрилиб, юртдошларимиз қалбида мангуга муҳрланмоқда.

Мана шундай гўзал тадбирлардан бири шаҳримиздаги "Мустақиллик” маҳалласида "Мустақилликни асраб­авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш – муқаддас бурчимиз” номи остида бўлиб ўтди. Унда Навоий шаҳар маданият бўлими қошида ташкил этилган "Суворий” рақс ансамбли жамоасининг иштироки тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, жамоанинг иштирокчилар ҳамоҳанглигидаги жозибадор рақслари уларга оламолам завқ улашди.
– Тинчлик, озодлик, ҳурлик нақадар тотли неъмат эканлигини, уларни асраб­авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини ёш авлод қалбига сингдиришимиз
лозим, – дейди "Мустақиллик” МФЙ кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосари Шойимқул Жумаев.
– Токи, фарзандларимиз юртининг осойишталиги ҳамда ҳавфсизлигига дахлдорлик ҳисси билан яшасинлар. Тинчлиги учун кўксини қалқон қиладиган юртпарвар инсонлар бўлиб етишсинлар. Шундагина биз ўз мақсадимизга етишган бўламиз. Тадбирда ўзларининг бирбиридан ажойиб томошалари билан иштирок этган 4­сонли МТМ тарбияланувчиларининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Жажжи болаларнинг тилида янграган ватанпарварлик куйқўшиқлари кишилар қалбига кўтаринки руҳ бағишлади. Бу каби ажойиб шодиёналар фақат ва фақат осуда осмонли юртларга ярашади. Озодлик айёмлари яна кўпайиб, мустақиллигимиз, тинчлигимиз абадий бўлсин!
Муборак РЎЗИЕВА,
"Мустақиллик” МФЙ
мутахассиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!