JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Муаммо бир кунда тўпланиб қолмайди

Муаммо бир кунда тўпланиб қолмайди

24-08-2018 23:49 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш, хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида вилоят Халқ қабулхонаси биносида сайёр қабул ўтказди. Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари, маҳалла раислари ҳам иштирок этди.

Тадбирда шаҳар ҳудудидаги "Тинчлик”, "Янгиобод”, "Кимёгар”, ”Хончарбоғ”, "Ҳаёт” маҳаллалари аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Деярли, 21 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган бу маҳаллаларда қатор муаммолар тўпланиб қолганлиги аёнлашди. Хусусан, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ётоқхонадан уйсиз фуқароларга хона ажратиш, янги иш ўринларини яратиш, кредит маблағларини ажратиш, табиий газ, ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, таълим ва тиббиёт соҳасига оид ҳамдатадбиркорлик қилиш учун ер майдонлари ажратиш каби долзарб масалалар фуқароларни қийнаб келмоқда. Жумладан, фуқаро М. Муҳаммадиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 октябрдаги "2017­2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора­тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида уй­жой берилишини сўраб қилган мурожаати, амалдаги тартиб бўйича, комиссияга у тақдим этган ҳужжатлар таҳлилидан келиб чиқиб, ижобий ҳал қилиш шаҳар хотин­қизлар қўмитаси раиси Ш. Ҳамидовага топширилди. Айни пайтда вақтинча ишсиз бўлганлиги сабабли ишга жойлаштирилишини сўраб мурожаат қилган "Кимёгар” маҳалласи фуқаролари билан суҳбат ўтказилиб, уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш масаласи шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Қ. Бўроновга юклатилди. Шаҳар фуқаролари М. Идиева, С. Исломова, Ш. Мажидоваларнинг ер­жой ва кадастр муаммолари бўйича мурожаатларининг ижобий ечими, шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси, шаҳар ермулккадастр бўлимлари зиммасида эканлиги уқтирилди. Шунингдек, фуқаролар В. Эргашев Ў. Мансуровларнинг даволанишлари учун моддий ёрда қилган мурожаатлари ҳам ўз жойида ўрганиб чиқилиб, кўмак берилиши юзасидаги масалалар ижобий ҳал этилган. Шаҳар ҳокими томонидан шу кунга қадар халқ билан ўтказилган мулоқот ва сайёр қабуллар жараёнида бу каби ечимини кутаётган 100 дан ортиқ мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилиши таъкидланди.
Эътибор қилинадиган бўлса, сайёр қабулларда кўтарилаётган катта­кичик муаммолар бир кунда юзага келган эмас. Уларнинг йиллар давомида тўпланиб қолиши замирида тегишли ташкило корхоналар раҳбарларининг эътиборсизлиги ҳам ётибди. Шуни ҳисобга олиб шаҳар ҳокими ташкилотларнинг масъул раҳбарларига фақат мурожаатларда кўтарилган масалаларни эмас, балки ҳудудни ижтимоий­иқтисодий ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини янада ошири ҳам вақтида эътибор қаратиш лозимлигини уқтирди.
Ў. САНОҚУЛОВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!