JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Муваффақиятнинг янги формуласи

Муваффақиятнинг янги формуласи

31-08-2018 13:44 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бир пайтлар Ўзбекистон миллион-миллион тонна пахта маҳсулотини етиштирарди. Ўша йиллари ўзбек деҳқонларининг машаққатли меҳнати, пешона тери эвазига яратилган пахта хом-ашёсини собиқ шўро давлати арзон гаровга сотиб олганлигини кўпчилик яхши эслайди.

Шукрки, бугун Ўзбекистон тенглар ичида тенг, ўз бойлиги ўзиники, халқники. Эндиликда она заминимизда етиштирилган пахта ҳосилининг ҳар бир толаси ўзимизнинг замонавий корхоналаримизда қайта ишланиб, маҳсулот тайёрланмоқда. Ҳозирги кунга келиб вилоятимиз иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган ана шундай корхоналардан бири Навоий шаҳрида фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Бахт текстиль” корхонасидир. Мазкур корхона жорий йил бошида Туркия ва Россияга 2 782 978 АҚШ долларилик ип-калава маҳсулотини, корхона таркибидаги "Бахт Навоий” фабрикаси эса Россия ва Туркия давлатларига 2418 минг АҚШ долларилик ип-калава маҳсулотини экспорт қилди. Кластер усулида самарали фаолият юритаётган "Бахт текстиль”нинг иккинчи этапдаги фабрикаси "Бахт тектиль 2” га Швейцариянинг "Rieter” компаниясидан 7,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги замонавий техника ускуналари келтирилди. Қурилишмонтаж ишларига эса 6 миллиард сўм маблағ сарфланди.
– Ҳозирда бу жиҳозларнинг қурилишмонтаж ишлари Германиядан келган мутахассислар томонидан жадал олиб борилмоқда, – дейди корхона раҳбари Бобур Нарзиев. – Ип-калава йигириш жараёнида ичкаридаги об-ҳаво мўътадиллигини таъминлаш бўйича эса Туркиядан келган мутахассис корхона ишчилари ва коллеж
битирувчиларига тушунчалар бераяпти. Ёш ишчилар жараён давомида тил ўрганишни ҳам бирдек олиб бораётганлиги уларда аллақачон ишбилармонлик салоҳияти ошганлигидан далолатдир. Ушбу фабрикамиз Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида ишга туширилади ҳамда бу ерда 144 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланади. Корхоналаримиз қувватини Қизилтепа туманидаги 302 та, Кармана туманидаги 198 та фермер хўжаликлари етиштириб бераётган пахта хом ашёси бемалол қоплай олади.
"Бахт текстиль” тизимида таркиб топган "Бахт Навоий” корхонасини кенгайтириш ишлари эса шу йилнинг октябрь ойида тугалланиши режалаштирилган. Йилига 10 000 тонна пахтани қайта ишлашга мўлжалланган корхона қурилишига қарийб 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. Бу корхонада ҳам "Rieter” компаниясининг техник жиҳозларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. "Бахт Навоий” корхонасининг электроник қисмлари монтажи учун немис мутахассисларининг келиши кутилмоқда. Ушбу жиҳозлар ишлаб чиқариш қувватини янада ошириб, бир йилда 10000 тоннадан 12000 тоннагача пахта толасини қайта ишлай олиш имконияти эса алоҳида эътирофга молик. 14 минг метр кв. майдонни эгаллаган бу корхона яқин олти ой ичида ҳар ойда 1000 тоннадан ортиқ юқори сифатли ип­калава йигириб бера оладиган қувват билан ишлайди.
– Шуниси эътиборлики, янги тизимдаги ушбу ип­калава йигирув машиналари ингичка ва сифатли ип йигириб беришга мўлжалланган бўлиб, фабрикада ипга улаш, ип тайёр бўлганда кейинги жараёнга улаш каби вазифаларни махсус роботлар амалга ошириши кўзда тутилган, – дейди суҳбатимизни яна давом эттириб корхона раҳбариБ. Нарзиев. – Шуларни эътиборга олган ҳолда, корхонада 400 та янги иш ўрни яратилади. Пахта хом­ашёси Хатирчи туманидаги 474 та фермер хўжаликларидан олиб келтирилади. Айниқса, давлат фондидан ажратилган имтиёзли 139 миллиард сўм кредит бизга янада кенг имкониятларни яратиб берди. Ҳосилни молиялаштириш учун кўзда тутилган 127 миллиард сўм маблағ турли агротехник тадбирлар ва кимёвий минерал ўғитларга сарфланган. Ҳозирда хом­ашё етказиб берувчи фермерларнинг моддий­техника базаси ҳам қўллабқувватланмоқда. Жумладан, корхонанинг махсус вакиллари бириктирилган ҳар бир фермер хўжаликларига техник жиҳозлар, ишчи­механикларга кийим­кечак ва дала шийпонларида ташкил этилган механизатор уйлари учун зарурий маиший­техник жиҳозлар олиб берилди. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари пахта ўсимлигини турли ҳашарот ва касалликлардан ҳимоялашда ишлатиладиган дори воситасини пуркашга мўлжалланган Туркияда ишлаб чиқарилган техник жиҳоз билан ҳам таъминланди. Ҳатто сув чиқарувчи насослар ҳам эътибордан четда қолмади. Бунинг учун корхона мутасаддилари ҳар бир фермерга Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий сув насосларини тарқатди. Корхона ходимлари энди улардан фақат ва фақат мўл ҳосил кутишаяпти.
– Мен бу ерда кўп йиллардан буён ип йигирувчи бўлиб ишлаб келаман, – дейди ишчи Муниса Раҳимова. – Фабрикада ишчилар учун яратилган шароитлардан кўнглимиз тўқ. Шу сабабли чарчоқ нималигини билмай меҳнат қилаяпмиз. Рўзғоримиз тўкин, оиламиз фаровон. Яна бир муҳим жиҳат, эндиликда фабрика мутахассислари сифатли, мўл, тоза толали пахта олиш учун тупроқ таркиби ва пахта уруғини ҳам назорат остига олишган. Демак, бу борадаги ишлар ҳам эътирофга лойиқ.
– 2017 йилда "Бухоро олтин” нави ишончимизни оқлади, жорий йилда ҳам ушбу уруғ навидан фойдаланаяпмиз,– дейди корхона агрономи Атоулло Ризаев. – Эндиликда эса юқори навли тола берадиган уруғчилик фаолиятини ҳам ривожлантирамиз. Лабораториямиз тупроқ таркибини текширишни режалаштирган.
Хўш, мўл ҳосил учун тупроққа қандай минерал ўғитлар зарур, биз кўпроқ нималарга эътибор қаратишимиз лозим? Ишонаманки, бу саволларга тез орада жавоб топиб, мўл ҳосилни формуласини яратамиз. Харидорбоп маҳсулот ишлаб чиқариб, тайёр хом­ашё манбаига айланиб қолишни эмас, ўз маҳсулотлари билан дунё бозорларини забт этишни олдига мақсад қилган корхона жамоаси фаолияти чиндан­да эътирофга сазовор. Кластер усули доирасида корхонанинг ип­калава маҳсулотига Андижоннинг "Крафт текстиль”ида турли ёрқин рангли бўёқлар берилиб, "Тошработ текстиль” масъулияти чекланган жамиятида "поло” ёрлиғи остида сифатли трикотаж либослар тайёрланмоқда. Маҳсулотлар аллақачон Туркияга экспорт қилиниб, ўз харидорларини топишга улгурди.
Хулоса қилиб айтганда, кўркам, замонавий ва сифатли маҳсулотлари билан дунёга Ўзбекистон номини танитаётган, жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаётган мазкур корхоналар юртимиз довруғини оламга таратишига асло шубҳа йўқ.
Ибодат ҚУВОНДИҚОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!