JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Қутлуғ айём шукуҳи

31-08-2018 22:16 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаровнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан шаҳар аҳолисига табриги

Қадрли дўстлар, бугун мамлакатимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Навоий шаҳрида ҳам халқимиз Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллиги байрамини чексиз қувонч, кўтаринки кайфият билан
нишонлашмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли эзгу ғоя остида нишонланаётган энг улуғ ва энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ўтмишга назар ташласак, аждодларимиз она Ватан озодлигини, мана шу дориломон кунларни асрлар оша орзу қилиб яшаганлигини яхши биламиз. Минг шукрки, мустақилликка эришиб, халқимизнинг асрий орзулари бугун ижобат бўлди. Не бахтки, истиқлол шарофати билан осмони мусаффо, тинчлиги барқарор, жаннатмакон ва гўзал диёрда бахтиёр яшамоқдамиз. Эски мустабид тузум даврида не­не жангу жадалларни бошдан кечирган, босқинчи ёвларнинг беаёв зулмларини мардонавор енгган жасоратли халқимиз катта қийинчилик ва ҳаёт синовларида тобланиб, бугун ўзлигини, ўз дини, иймон­эътиқодини, миллий ғурури ва маънавий қадриятларини яхши англаб етган қудратли миллат сифатида шаклланди.
Ўтган 27 йил ичида Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олди ва бугун юксалиш пиллапояларидан дадил одимлаб бораётир. Мамлакатимиз
иқтисодиётининг ҳар бир соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий­иқтисодий, маънавий­маърифий, суд­ҳуқуқ тизимларида, фан­техника, таълим, санъат, спорт, тиббиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди.
Шаҳримизда ҳам 2017­2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2018 йил – "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ъ ва технологияларни қўллаб­қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида улкан бунёдкорлик ишлариамалга оширилмоқда. Шуниси қувонарлики, шаҳримиз кун сайин чирой очиб, замонавий қиёфа касб этиб бораётир. Улуғ байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда қай бир кўча ва хиёбонга, маҳалла ва гузарларга борманг, саранжом­саришталик, ободонлаштириш ишларини, гулларга бурканган кўркам кўчаларни кўриб, баҳри дилингиз очилади.
Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган бундай эзгу ишлар ҳақида гапирганда, Президентимиз ташаббуслари билан аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида кўп қаватли уй­жойлар, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ўнлаб ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилаётганлигини мамнуният билан таъкидлаш лозим. Шу жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган "Обод маҳалла” дастури доирасида "Тинчлик” ва "Бунёдкор” маҳаллалари бўйича 24 млрд. сўм атрофида маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм­фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этмоқда. Ҳудудларда 2 та умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасалари, ётоқхоналар қайта таъмирдан чиқарилди.
Шунингдек, Мустақиллик шодиёналари арафасида Юртбошимиз ташаббуси билан шаҳар ҳудудида бунёд этилган 8 та кўп қаватли уйларнинг калитлари маҳаллаларда истиқомат қилаётган кўп болали, оилада ногиронлиги бор, кам таъминланган ҳамда давлат имтиёзларига эга бўлган 336 нафар оилаларга топширилиши давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир. Шунингдек, инвестицион лойиҳаларга мувофиқ, 2018­2019 йиллар Навоий шаҳрини ижтимоий­иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича умумий қиймати 1196,7 млрд. сўм бўлган 127 та ўрта ва йирик лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, мазкур лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 2783 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шундан, 2018 йил учун амалга ошириладиган 98 та лойиҳаларнинг умумий қиймати 369,1 млрд. сўмлик бўлиб, 1378 та иш ўрни, 2019 йил учун амалга ошириладиган 29 та лойиҳаларнинг умумий қиймати 827,6 млрд. сўмлик бўлиб, 1405 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига лойиҳа қиймати 92,3 млрд. сўмлик жами 59 та лойиҳа ишга туширилиб, 1405 та иш ўринлари яратилди. Албатта, қўлга киритаётган ютуқларимиз заҳматкаш, бунёдкор халқимизнинг тинимсиз ва фидокорона меҳнатлари натижаси дейишимиз мумкин.
Ватан ҳар биримизнинг кўзга тўтиё айлаб, ардоқлаб яшайдиган табаррук заминимиздир. Унинг нурафшон, озод ва фаровон кунларидан бахтиёр ҳар бир инсон юксак ватанпарварлик, элпарварлик туйғуларига садоқат билан яшайди. Ана шундай эзгу
мақсад ҳаётимизга бахт, тўкислик, мазмун бахш этиб туради.
Қадрли юртдошлар!
Арафадаги хушбахт лаҳзалар, шукуҳли онлар дилларимизда юрт тинчлигига дахлдорлик ҳиссини ошириб, унинг шон­шуҳратини
олам узра ёйишга, улуғ аждодларга муносиб фарзанд бўлишга ундайверади. Ҳолбуки, истиқлоли мангу, тинчлиги барқарор бундай диёрга байрамлар ярашади. Эзгуликларга, ғурур ва шонга, бахту саодатга, шодлик ва ифтихорга йўғрилган муқаддас байрамимиз – Истиқлолимизнинг 27 йиллиги барчамизга муборак бўлсин! Хонадонингизга барака, тинчлик­осойишталик ва ишларингизга ривож тилайман!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!