JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИЧКИ БОЗОРГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИЧКИ БОЗОРГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

28-10-2019 16:20 Navoiy shahri

Навоий шаҳридаги "Бунёдкор – Навоий” хусусий корхонаси томонидан аҳоли эхтиёжи учун зарур бўлган замонавий ванналар ишлаб чиқарилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида фаолиятини бошлаган корхонада айни пайтда 25 та иш ўрни яратилди. Эътиборлиси, уларнинг 11 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Мазкур лойиҳа фаолиятини бошлаши учун тадбиркорлик субъекти томонидан қарийб 400 минг доллар маблағ сарфланди.

Корхона жамоаси 21 кўринишдаги ванналарни ишлаб чиқариш имкониятларини ўзлаштирди. Айни пайтда бир кунда 15 дона турли ҳажм ва кўринишдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилмоқда.

Маҳсулот хом ашёси Хитой давлатидан олиб келинади. Аммо улар корхонамизда қайта ишланиб, тайёр маҳсулот даражасига етказилади. Мен иш юзасидан хорижий давлатларда хизмат сафарларида бўламан. Бугун корхонамизда тайёрланаётган маҳсулотларни Россия, Эрон ва Хитой давлатида кўрганман. Маҳсулот янги турларини ўзлаштириш учун Россия давлатидан мутахассис таклиф этиб,  у орқали ходимларга иш жараёнини чуқур ўгатишга эришдик. Бугун бу мураккаб жараённи ўзимизнинг жамоа амалга оширмоқда, — дейди корхона раҳбари Эркин Эшпўлатов.

Корхона эркин иқтисодий зона иштирокчисига айланганлиги боис, айни пайтда солиқ ва божхона тўловларидан берилган имтиёзлар фаолиятни янада кенгайтиришда қўл келмоқда.

Келажакда ишлаб чиқариш корхонаси томонидан бу йўналишда Италия давлати билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИЧКИ БОЗОРГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!