JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОСТОНАМИЗДА ҚИШ ЭШИК ҚОҚМОҚДА...

ОСТОНАМИЗДА ҚИШ ЭШИК ҚОҚМОҚДА...

04-11-2019 18:13 Navoiy shahri

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Бугундан эътиборан ҳаво ҳарорати анча пасайди.

Халқимиз азалдан куз-қиш ғамини ёз фалида еган. Кунлар совиб, ҳарорат пасайиб, ёғин-сочин бошланганда афсусда қолиш кўпгина нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши бор гап. Бунга кўпчилигимиз бир неча бор амин бўлганмиз ҳам.

Шу боис, мамлакатимизда ҳар йили ёзнинг дастлабки кунлариданоқ куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнига жадаллик билан киришилиши анъанага айланган. Бу борада Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинаётган махсус қарор эса мазкур масала кечиктириб бўлмас жараён эканлигини барчамизга такрор ва такрор эслатиб туради.

Барча жойда бўлгани каби Навоий шаҳрида ҳам куз-қиш мавсумига энг устувор масала сифатида эътибор қаратилиб келинади.

Айни пайтда шаҳарда иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан шаҳримизда аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ишлар тизимли ташкил этилиб борилмоқда.

Айниқса, шаҳарда тармоқларни куз-қиш даврига тайёрлаш юзасидан белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида махсус комиссия тузилиб, уларнинг ҳудудларга бириктирилгани мавсумни самарали ташкил этишни таъминлаяпти.

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаровнинг жорий йил 1 ноябрдаги Ф-103-сонли Фармойиши билан шаҳарнинг иқтисодиёт тармоқлари, шунингдек уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектлари 2019 йил 3 ноябрдан қиш мавсуми даврига ўтиши белгиланди.

Фармойишда Президентимиз қарори ижросини таъминлаш бўйича тузилган штабларни алоқа воситалари, коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарни зарур моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар, машина ва механизмлар билан бутланишини, марказий диспетчерлик хизматларини тайёр ҳолатга келтирилишини таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, коммунал хизматлар кўрсатилаётган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларга қиш мавсумида узлуксиз ҳамда бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилиши, энерготизимнинг юкламаси энг юқори бўлган соатларда ва мавсум давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар юкланди.

Шу ўринда ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда аҳолидан қозонхоналар ва ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишловчи бошқа асбоб-ускуналарни ишга тушириш ва ишлатиш жараёнида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш сифатини яхшилаш, иссиқлик энергиясини иқтисод қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Остонамизда қиш эшик қоқмоқда. Сизга мавсумда фойдаланиладиган иситиш мосламаларини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишингиз ўзингиз ва оилангизнинг ҳаёти учун муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!