JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.БАЗАРОВНИНГ 14 ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.БАЗАРОВНИНГ 14 ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ

13-01-2020 18:58 Navoiy shahri

Азиз дўстлар!

Ҳурматли Қуролли Кучларимиз аскар ва сержантлари, зобит ва фахрийлари!

Шу кунларда барчамиз мамлакатимиз тарихида унутилмас ва қутлуғ сана бўлган Ватан ҳимоячилари кунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни шахсан ўзим, қолаверса шаҳар ҳокимлиги номидан муҳим сана муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугунги кунда Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки чинакам орзу, шон-шараф ишига айланди.

Зеро, барчамиз Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат қилаётган, ҳаётимиз осудалиги, осмонимиз мусаффолиги, оилаларимизнинг тинч ва фаровонлигини таъминлаётган юксак малакали, фидойи, мард ва жасур ўғлонларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Шу ўринда, муҳтарам Юртбошимизнинг: "Айнан сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз билан Ўзбекистон миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти таъминланмоқда”, дея таъкидлаганлари Сиз соҳа фидойиларига берилган энг юксак баҳодир.

Эътироф этиш жоизки, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни турар-жойлар билан таъминлаш, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарларга имтиёзлар бериш борасида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар йигитларимиз қалбида Ватанга хизмат қилиш ҳиссини янада кучайтирмоқда.

Бугунги кунда минтақамиз ва ён-атрофимиздаги мураккаб вазиятлар, турли таҳдид ва хавф-хатарлар нафақат Қуролли Кучларимиз хизматчиларидан, балки барчамиздан доимий огоҳ бўлишни тақозо этмоқда.

Зеро, она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юрт сарҳадларини ишончли ва сергак  ҳимоя қилиш, тинчлик ва осойишталигимиз барқарорлигини таъминлаш ҳар биримизнинг муқаддас вазифасидир.

Азиз дўстлар,

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз обод-лиги ва тинчлиги  йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тинчлигимиз посбонлари!

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ М.БАЗАРОВНИНГ  14 ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ БАЙРАМИ  МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИГИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!