JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ОЁҚ КИЙИМ ВА ХАРИДОРГИР СОЧИҚЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

НАВОИЙ ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ОЁҚ КИЙИМ ВА ХАРИДОРГИР СОЧИҚЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

19-03-2020 06:13 Navoiy shahri, Yangiliklar

Навоий шаҳридаги "Тинчлик” маҳалласида яқинда фаолиятини бошлаган тадбиркор Толибжон Явкачов таъсисчилигидаги "Barqaror shoes” ҳамда "Navoiy gold textile” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан айни пайтда махсус ва ҳар хил турдаги оёқ кийимлар, шунингдек замонавий харидоргир сочиқлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур корхоналарга ўтган йилнинг январь ойида тамал тоши қўйилган бўлса, қисқа муддатда, яъни бир йил ичида улар ўз фаолиятини бошлади.

Айни пайтда "Barqaror shoes” масъулияти чекланган жамияти томонидан бир кунда 1200 жуфт замонавий махсус ва ҳар хил турдаги оёқ-кийимлар тикилаяпти.

Корхонага Хитой давлатидан 200 минг АҚШ долларига келтирилган 60 та замонавий тикув машинаси, 4 та пресс, 48 метрлик 2 та конвер ҳамда 24 метр узунликдаги оёқ кийим таг қисмини қўйиш ускунаси ёрдамида бир ойда 1 миллиард 62 миллион сўмлик маҳсулот тайёрланаяпти.

Энг эътиборлиси, мазкур корхона фаолиятини йўлга қўйиши муносабати билан 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Тадбиркор томонидан яқин истиқболда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига яна 200 та иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

— Ҳозирги кунда махсус оёқ кийим тикиб бериш бўйича "Навоий кон металларгия комбинати” давлат корхонасидан буюртма олдик. Улар билан тузилган шартномага асосан март ойининг якунига қадар 2 миллирад сўмлик махсус оёқ кийим тайёрлаб берамиз, — дейди корхона раҳбари Толибжон Явкачов. — Шунингдек,  йил якунига қадар комбинатга 40 минг жуфт, 16 миллиард 100 миллион сўмлик махсус оёқ кийим тикиб бериш бўйича шартнома имзолаяпмиз. Жамоамиз билан ҳамжиҳатликда сифатли маҳсулот етказиб бериш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Оёқ кийим корхонаси билан бир вақтда иш бошлаган "Navoiy gold textile” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса бир ойда 15 тонна сочиқ маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

Тайёр маҳсулот қадоқланиб, Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда. Ҳар ойда 100 минг АҚШ доллари миқдорида бўлган экспорт ҳажми бир йилда 1 миллион 200 минг долларни ташкил этади.

Сифатли ва бозорбоп маҳсулотлар тикиш ишлари Хитой давлатидан 500 минг АҚШ долларига келтирилган 16 та тўқув ускунаси ҳамда 4 та "Jakart” русумли тўқув ускунаси орқали амалга оширилмоқда. Энг эътиборлиси, корхонада 40 нафар чевар ёшлар иш билан таъминланди.

— Корхонамиз томонидан жинси шим ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Мазкур йўналиш фаолиятини бошлаши муносабати билан 20 та янги иш ўрни яратилади, — дейди тадбиркор Толибжон Явкачов биз билан суҳбатда. — Айни пайтда сочиқлар учун хом ашёни "Бахт текистил” ва "Навбаҳор текистил” корхоналаридан олаяпмиз. Бўяш ишларини эса Бухоро вилоятида амалга ошираяпмиз. Келажакда олдимизда турган асосий мақсадимиз корхонамизда текистил йўналиши бўйича кластер ташкил этишга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, корхонада ишчи-хизматчилар учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, уларнинг ишга бориб-келиши учун автобус ажратилган, бир маҳал иссиқ овқат, замонавий ошхона, узоқдан келиб ишлайдиган ходимларга эса меҳмонхона ташкил этилган.

— Мен Навоий шаҳар Бандликка кўмаклаш марказининг йўлланмаси билан уч ойлик тикувчилик курсини тамомлаб, икки ой олдин ушбу корхонага ишга жойлашдим. Севган касбим бўйича ишлаётганимдан, ўз ҳунарим билан оилам бюджетига ҳисса қўшаётганимдан хурсандман, — дейди тикувчи Камола Қаҳрамонова.

Шижоатли тадбиркор томонидан шу кунларда Навоий шаҳрининг "Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида 4-қаватли 200 ўринли замонавий меҳмонхона ҳамда 150 ўринли ресторан қурилиши ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мажмуалар жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Мамлакатимизда тадбиркорлик учун яратилган кенг имкониятлар, мустаҳкам молиявий мадад ҳар бир соҳа вакилини янги марралар сари етакламоқда. Зеро, соҳа тараққиёти юрт фаровонлигига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!