<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p> <a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН БАРЧА ИМКОНИЯТЛАР САФАРБАР ЭТИЛМОҚДА

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН БАРЧА ИМКОНИЯТЛАР САФАРБАР ЭТИЛМОҚДА

18-04-2020 15:35 Navoiy shahri, Yangiliklar  

Айни кунларда бутун дунё, хусусан мамлакатимизда ҳам коронавирус пандемияси сабаб халқимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Муҳтарам Юртбошимизнинг саъйи-ҳаракатлари билан ташкил этилган қатъий карантин ҳамда олиб борилаётган изчил тадбирлар бу офатнинг кенг тарқалиши профилактикасида алоҳида ўрин тутаяпти.

Коронавирус пандемиясидан ҳимояланиш ва бу борада ваҳимага берилмасдан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш саломатлигимиз муҳофазасида асосий омил ҳисобланади.

Маълумки, мазкур касаллик жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир этмоқда. Одамлар саломатлигидан иқтисодиётни устун қўйган давлатларнинг аччиқ тажрибаси бу йўлнинг нечоғлик нотўғри эканини кўрсатмоқда.

Шу боис, мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда касалликни даволашга барча куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 29 январдаги "Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ҳозирги кунда бутунжаҳон ҳамжамиятининг хавотирига сабаб бўлаётган янги турдаги коронавирус инфекциясини вилоятимиз хусусан, Навоий шаҳри ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Зеро, бугун барчамиз муҳтарам Юртбошимизнинг мурожаатлари орқали "Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган. Мен ана шундай мард ва матонатли, меҳр-оқибатли халқимизнинг ақл-заковатига, унинг метин иродаси ва қатъиятига тўла ишонаман”, дея қилинган даъватга лаббай, деб жавоб беришимиз керак.

Мазкур касалликнинг одини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича Навоий шаҳрида махсус штаб ташкил этилиб, эпидемиологик вазият бўйича ҳар соатлик ва кунлик маълумот таҳлил қилиниб, тезкор чоралар кўрилмоқда.

Тиббиёт муассасалари фавқулодда иш режимига ўтказилди. Сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар карантин муассасалари сифатида мослаштирилди. Тиббиёт масканлари дори-дармон, ҳимоя ва диагностика воситалари билан етарли даражада таъминланди.

Таъкидлаш лозим, барча жойларда бўлгани каби шаҳримизда ҳам кучайтирилган карантин даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳокимлик, ИИБ, Миллий гвардия, давлат солиқ органлари ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳар қандай ташвиш ҳамжиҳатлик ва бирдамлик, хотиржамлик ва таҳликага берилмаслик туфайли бартараф этилади.

 Зеро, тиб илмининг асосчиси улуғ бобокалонимиз Абу Али ибн Сино "Ваҳиманинг ўзи ярим кассалликдир, хотиржамлик ярим соғликдир, сабр эса шифонинг бошланишидир”, дея бежизга айтмаганлар.

Айниқса, аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан олиб борилган тарғибот ва тушунтиришлар, ўрнатилган тартиб, дезинфекция ишлари шаҳарда бу борада кўрилаётган тизимли чора-тадбирлардан дарак беради.

Бундан ташқари, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ҳудудимизга коронавирус инфекцияси бўйича нохуш ҳолат кузатилаётган мамлакатлардан келган 246 та хонадонлар назоратга олинди, ушбу кунга қадар назоратга олинган хонадонларда тўлиқ кузатув тадбирлари ўтказилиб борилмоқда. Бошқа давлатлардан келганларнинг тиббий ходимлар томонидан саломатлиги тўлиқ назорат қилиниши йўлга қўйилди. 14 кунлик назорат тугагандан сўнг 231 та хонадонлар назоратдан чиқарилди. Шаҳримизда бугунги кунда 14 кунлик назорат муддати тугамаган 28 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонлар тўлиқ назорат остида турибди.

Карантинда сақланаётган барча хонадон ва оилаларга инфекционист, эпидемиолог ва дезинфектор иштирокида кузатув ишлари ҳамда эпидемияга қарши дезинфекция ишлари ташкил этилаяпти.

Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида провизор госпитал ташкил қилинган бўлиб, ушбу госпиталга вилоят ҳудудида яшовчи коронавирус инфекциясига хос клиник белгилар билан мурожаат қилиб, бирламчи лаборатория текширувларида манфий натижалар тасдиқланганларнинг 21 нафари кузатувга олинди.

Ҳозирги кунда шаҳарда коронавирус касаллигига қарши олиб борилаётган профилактик ҳамда пандемияга қарши тадбирларни сифатли ташкил этиш ва дезинфекция тадбирларини самарали амалга ошириш мақсадида барча кучлар ва имкониятлар сафарбар этилган.

Шаҳар аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ишчи қуроллари, махсус кийимлар, дезинфекцияловчи воситалар сотиб олиш учун Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 121 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Бугунги кунда шаҳар ҳудудида зарарсизлантириш тадбирларини олиб бориш учун гипохлорид калций ва гипохлорид натрий зарарсизлантирувчи воситалари заҳиралари яратилди.

Ҳар куни шахсан шаҳар ҳокимининг назорати остида Навоий шаҳар санитария-эпидемиология осойийталик маркази ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида шаҳар кўчалари, бозорлар ва бекатлар, автотранспортлар, умумий фойдаланиладиган жойлар, идора ва ташкилотлар, таълим муассасаларида дезинфекция ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, жамоатчилик ходимлари, Ёшлар иттифоқи, ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳам дезинфекция ишлари олиб борилишида бевосита амалий ёрдам кўрсатилаётгани ўзининг ижобий самарасини бераяпти.

Қолаверса, карантин муносабати билан шаҳар ҳудудига кириш-чиқишни назорат қилиш учун ўрнатилган чегара постларда ҳам Навоий шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва ободонлаштириш бошқармасидан ажратилган ходимлар томонидан дезинфекция тадбирлари ташкил этилаяпти.

Даволаш-профилактика муассасалари шифокорлари томонидан коронавирус, грипп ва ЎРВИ касалликларининг олдини олиш бўйича маҳалла фуқаролари йиғинларида, озиқ-овқат савдо дўконларида, бозорларда ва барча хонадонларда, аҳоли, айниқса кексалар, болалар, ҳомиладорлар ўртасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот  ишлари амалга оширилаяпти.

 Жумладан, жорий йилнинг февраль-апрель ойлари давомида аҳоли ўртасида 2315 та маъруза, 13207 та суҳбат ўтказилди, 11 маротаба телевиденияга, 10 маротаба радио орқали чиқишлар ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти, телеграмм канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳар куни 4-5 маротаба тарғибот материаллари ёритилиб келинаяпти. Бундан ташқари, аҳоли ўртасида 1614 та эслатмалар тарқатилди ва 28 та объектга плакатлатлар илинди.

Бундай оғир шароитда бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, уларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик доимий диққат-эътиборда бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, вилоятимизнинг йирик тадбиркорлари ҳамда деҳқон бозорлари маъмурияти томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда. Доимий равишда бозордаги нарх-наво барқарорлиги кўздан кечирилиб, бу борада сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашилмоқда. Сотувчиларга нарх-навони сунъий кўтармаслик юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилаяпти.

Айни пайтда бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Навоий шаҳридаги "Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти томонидан саховатпеша тадбиркорлар билан ҳамкорликда шаҳар ҳудуди бўйлаб "КЎЧМА БОЗОР” ташкил этилди.

Хусусан, "Элга хизмат” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган "КЎЧМА БОЗОР” Навоий шаҳри кўчалари бўйлаб арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харидорларига етказмоқда.

Бу синовли кунларда мамлакатимизда халқимизнинг меҳр-оқибатлилиги, саховатпешалиги ва ҳамжиҳатлиги янада ёрқин намоён бўлаяпти. Энг муҳими, эҳтиёжманд, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинаётгани, "Саховат” карвони йўлга қўйилгани янада аҳамиятлидир.

Шу кунларда Навоий шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан янги ташаббусга қўл урилди. Хусусан, маҳаллалар ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида жамлаган арзонлаштирилган савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса аҳолини мамнун этиб, улар учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. 

Карантин даврида таътилда бўлган ўқувчиларнинг бўш вақтларини қандай ўтказаётгани доимий равишда ўрганилиб, уларнинг онлайн мактаб режимида олаётган билимлари доимий диққат-марказимизда турибди.

Шаҳримиз аолисига айни синовли кунларда уйда қолиб китоб ўқиш, фойдали юмушлар билан машғул бўлиш ҳам ўзимиз учун, ҳам атрофдагиларимиз учун фойда эканлиги уқтирилаяпти.

Синовли кунларда юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларга зарур шароитлар яратиш, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолияти йўлга қўйилгунга қадар Навоий шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан хайрия акцияси доирасида Навоий шаҳридаги 300 нафардан ортиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд, якка-ёлғиз, ногирон, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу каби хайрли тадбирлар халқимиз саховатпешалигининг яна бир амалий ифодаси бўлди. Навоий шаҳрида меҳр-оқибат туйғуларини ўзида мужассам этган бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига ўрнатилган "1197” қисқа рақамига мурожаат қилган эҳтиёжманд, муҳтож фуқароларга ўрнатилган тартибда ҳомийлар томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикасига COVID-19 пандемиясидан жабр кўрган аҳолига, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни етказишга кўмаклашиш мақсадида жорий этилган мазкур Марказ бугун оғир шароитдаги фуқароларимизни мамнун этаяпти.

Айни кунга қадар Навоий шаҳридаги 500 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилалар томонидан "1197” қисқа рақамига қилинган мурожаат асосида, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар тақдим этилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан Марказга мурожаат қилган фуқароларнинг оилавий шароити ўрганилмоқда. Шунга асосан, ҳақиқий муҳтож, деб топилган хонадонларга бирламчи озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари жамланмаси етказиб берилиши ташкил этилаяпти. Марказ фаолиятининг йўлга қўйилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам эҳтиёжманд оилаларимизни қўллаб-қуввалашни кўзлаган.

Умуман олганда, Навоий шаҳрида коронавирус пандемия тарқалишининг олдини олиш борасида етарлича тажриба тўпланди.

Фуқаролар уйда қолиб, ҳам ўзларини, ҳам яқинларини саломатлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Карантин қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрнатилган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилмоқда. Рухсатномасиз ҳамда ўрнатилган тартибга амал қилмай транспорт машинасини бошқарган, шаҳар ҳудудига асоссиз равишда ҳаракатланган ҳайдовчилар фаолиятига ҳам қонун талаблари асосида ҳуқуқий баҳо берилаяпти.

Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги вазият ҳаммамиз учун бир синов даври. Ишончимиз комилки, биз бу синовни ҳамжиҳатлик билан енга оламиз. Ҳаёт ҳамиша бир маромда давом этавермайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фақатгина аниқ мақсад, дадил қадам эртанги кунимиз манзилини белгилайди.

 

Муҳиддин БАЗАРОВ,

Навоий шаҳар ҳокими.

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН БАРЧА ИМКОНИЯТЛАР САФАРБАР ЭТИЛМО&#1178;ДА



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!