JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЎЗ МОҲИЯТИДА ЭЗГУЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТНИ ИФОДА ЭТГАН УЛУҒ АЙЁМ

ЎЗ МОҲИЯТИДА ЭЗГУЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТНИ ИФОДА ЭТГАН УЛУҒ АЙЁМ

23-05-2020 11:31 Navoiy shahri, Yangiliklar

Азиз ҳамшаҳарлар!

Аввало, барчангизни жонажон юртимиздаги улуғ айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Рамазон ҳайити ҳамиша халқимиз маънавий ҳаётида тарбиявий жиҳатлари билан алоҳида ўрин тутиб, ўз моҳиятида яхшилик, сабр-қаноат, эзгулик каби олийжаноб фазилатларни мужассам этган муқаддас байрамдир.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг халқимизнинг маънавий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Истиқлол бизга муқаддас ислом дини таълимоти, миллий урф-одат ва анъа-наларимиз, бебаҳо тарихий меросимизнинг тикланиши ва ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб берди.

Миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик, мил-латлараро тотувлик ва фаровонлик самарасидир, албатта.

Муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил 21 майдаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига биноан жорий йилда ҳам ушбу фазилатли айём юқори даражада ўтказилмоқда. Карантин қоидаларига амал қилиб ўз уйимизда, оиламиз даврасида нишонланмоқда.

Муқаддас динимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик, меҳр-шафқат каби буюк фазилатлари янада ёрқин намоён бўладиган ушбу шукуҳли дамларда барчамиз қутлуғ ва барокатли кунларга етказгани учун беҳисоб шукроналар айтаяпмиз.

Рамазон ҳайити муносабати билан буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжоларини обод этишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Хусусан, вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, шаҳримизда ҳам фазилатли айём муносабати билан кўчалар, маҳалла гузарлари, зиёратгоҳлар, қабристон ва масжидларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Буюк бобомиз Имом Бухорийнинг ҳадисларида: "Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”, дея эътироф этилган.

Шундан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, шу кунларда халқимизга хос бўлган саховатпешалик, инсонийлик, шукроналик фазилатлари яна бир бор ёрқин намоён бўлмоқда.

Бундай ҳамжиҳатлик муҳитида инсон ўзини бахтли ҳис этиб, ҳаётидан рози бўлиб яшайди, албатта.

Дарҳақиқат, Рамазон ойи ўз моҳиятида ана шундай яхшиликларни, эзгу амалларни мужассам этган муқаддас байрам сифатида барчамиз учун қадрли айёмдир.

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Сизларни яна бир бор улуғ айём Рамазон ҳайити билан муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

ЎЗ МОҲИЯТИДА ЭЗГУЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТНИ ИФОДА ЭТГАН УЛУҒ АЙЁМ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!