JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЁШЛАРИМИЗ ЕТАКЧИ КУЧ БЎЛИБ ҲАЁТГА КИРИБ КЕЛМОҚДА

ЁШЛАРИМИЗ ЕТАКЧИ КУЧ БЎЛИБ ҲАЁТГА КИРИБ КЕЛМОҚДА

25-05-2020 15:33 Navoiy shahri, Yangiliklar

Қадрли устоз ва мураббийлар, азиз ўқувчилар!

Аввало, барчангизни жорий ўқув йили якуни билан муборакбод этамиз.

Бу йил мамлакатимизда короновирус пандемияси муносабати билан таълим муассасаларининг ўқувчилари учун сўнгги чорак дарс машғулотлари онлайн тарзда ўтказилди.

Шунингдек, карантин талабларига кўра, бу йил мактабларда "Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмаслигиСиз азиз фарзандларимизнинг кайфиятингизга салбий таъсир этмаслигига ҳамда бу тадбирнинг  онлайн тарзда ташкил этилаётганлиги бир умр хотирангизда сақланиб қоладиган ҳолатлардан бири бўлишига ишонамиз.

Бугун Ўзбекистон ёшлари ва келажаги учун барча имкониятларни яратиб берган муҳтарам Президентимизга Сизлар номингиздан ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Шу ўринда барчамизнинг асосий мақсадимиз Ватанимиз келажаги бўлган шижоатли ёшларни сафимизга янада жипслаштириш, уларнинг ютуқларини эътироф этиш, жамиятда бўлаётган ўзгариш ва воқеаларга нисбатан дахлдорлик туйғусини янада оширишга қаратилгандир.

Азиз ёшлар!

Барчамизга маълумки, муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни келажагимизнинг муносиб ворислари этиб тарбиялаш йўлида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди.

Бу эътибор ва рағбатга жавобан бугун Сиз ёшларнинг етакчи куч бўлиб ҳаётга кириб келаётганингиз, ўз билим ва салоҳиятингиз, иқтидорингиз билан юртимиз тараққиётини мустаҳкамлашда таянч ва суянч бўлаётганингиз ҳамиша бизга ғурур ва ифтихор бағишламоқда.

Эътироф этиш жоизки, ўтган қисқа муддат ичида мамлакатимизда Сиз ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилди.

Хусусан, ёшлар масалаларига оид 40 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида қабул қилинган ҳужжатлар давлатимизнинг ёшлар ва уларнинг келажакдаги тақдирига бўлган эътибори нақадар юқорилигидан далолат беради. Бунга бир йил давомида Сиз ёшлар томонидан эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар, амалиётга тадбиқ этилган янги ғоялар мисолида барчамиз гувоҳмиз.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир жабҳада Сиз ёшлар пешқадам, фаол ва ташаббускор бўлдингиз.

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг таъбирлари билан айтганда "Сиз ёшларнинг ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётганингиз барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди”.

Гўзал ва бетакрор Навоий шаҳримизда бугунги кунда 20 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 33011 нафар ўқувчиларга 2672 нафар ўз кабининг жонкуяр фидойиси бўлган педагогларимиз, азиз устозларимиз сабоқ бериб келмоқда.

Сўнгги икки йилда "Обод маҳалла” дастури асосида шаҳримиздаги 3 та умумтаълим мактабларимукаммал таъмирланди. Жорий ўқув йилида шаҳримиздаги умумий ўрта таълим мактабларини янги ўқув мавсумига тайёрлаш ва моддий техник базасини мустаҳкамлаш ишларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 1.878.987.000 (бир млрд. саккиз юз етмиш саккиз миллион тўққиз юзу саксон етти минг) сўм маблағ ажратилди. 2020 йилда ҳам ёш авлод камолотига қаратилган бу каби хайрли ишларимизни давом эттириб, "Замонавий мактаб лойиҳаси асосида шаҳримиздаги 3 та умумтаълим мактабларида мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишларини изчиллик билан амалга оширамиз.

Алоҳида юксак мамнуният билан эътироф этиш керакки, жорий йилда иқтидорли ўқувчи-ёшларимизга чуқурлаштирилган билим бериш ва уларни ихтисослаштириш мақсадида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Халқаро мактаб-интернати билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда вилоятимизда илк бор Абу Райҳон Беруний номидаги давлат хусусий шерикчилик асосидаги  мактаблар фаолияти йўлга қўйилди.

Албатта, бу Сиз азиз ёшларимизнинг билим ва иқтидорингизни намоён этишга қаратилган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Маълумки, бевосита муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш, уларни яшаш шароитини янада яхшилаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида беқиёс ишлар амалга оширилмоқда.

Бу эса ўз навбатида ёш авлодга маърифат ва маънавият улашувчи педагогларимизни руҳлантириб, янги-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг эътиборларига асосан, Навоий шаҳридаги таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 8 нафар фидойи педагогларимизнинг имтиёзли, икки йиллик фоизсиз кредит асосида автомобиль сотиб олишган бўлса, уй-жойга муҳтож 26 нафар ўқитувчиларга 15 йиллик имтиёзли кредит эвазига арзонлаштирилган уй-жойлар ажратиб берилди. Шунингдек, жорий ўқув йилида устоз ва мураббийларимизнинг машаққатли меҳнати ва таълим-тарбия соҳасида олиб борган фидокорона хизматлари муносиб эътироф этилиб, уларнинг 1 нафари "Меҳнат шуҳрати” ордени, 19 нафари "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва 5 нафари Халқ таълими вазирининг ахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги қувончли кунларда уларни яна бир бор муборакбод этамиз.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Навоий шаҳрида таълим-тарбия жараёнига қаратилаётган юксак эътибор боис, бир неча йилдан буён умумтаълим мактабларимиз таълим сифати бўйича Республикамизда энг юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Хусусан, ўтган йили шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш бўйича Республика рейтингида юқори ўринни эгаллаган бўлса, ихтисослашган мактаблар ўртасида 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб 6-ўринни, умумтаълим мактаблари ўртасида эса 18-мактаб 5-ўринни забт этгани барчамизнинг қалбимизга олам-олам қувонч бағишлади.

Энг эътиборлиси, ўтган йили 200 та туман ва шаҳар ичида Навоий шаҳар халқ таълими бўлими ва мактаблари 1-ўринга лойиқ кўрилгани барчамизни тўлқинлантириб юборди.

Бу албатта, ўз умрини, ҳаётини ёш авлодга билим беришга бағишлаган Навоий шаҳар халқ таълими бўлими тизимида фаолият кўрсатаётган педагогларимизнинг самарали меҳнатлари натижаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, бу йилги битирувчиларимизнинг 20 нафари  мактабни "Олтин медал билан тугаллаши, 9-синф битирув-чиларининг 141 нафари эса ъло даражали шаҳодатномаларга буюртма берилиши барчамизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

Қадрли ёшлар!

Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан Сизларнинг билим ва илм чўққиларини эгаллашингиз учун барча имконият эшиклари очиб берилмоқда.

Яратилаётган бундай имкониятларга жавобан, Сиз мамлакатимизнинг келажакда янада равнақ топишида, мустақиллигини мустаҳкамлашда, жаҳон майдонидаги ўрнини юксалтиришда ўз билим ва тафаккурингиз, изланиш ва интилиши билан муносиб ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Сиз азиз ёшлар ҳамиша Юртбошимизга, ота-онангизга, устозларингизга муносиб ворис бўлиб, билдирилган юксак ишончни оқлашингиз ҳам қарз, ҳам фарздир.

Биз сиз учун барча имкониятларни яратиб берамиз!

Сиз эса ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, Янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуришда ўз келажагингизни танланг!

Азиз ёшлар! Биз Сиздан ҳамиша улкан муваффақиятлар кутиб қоламиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!