JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙЛИК ЁШЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТУҲФА!

НАВОИЙЛИК ЁШЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТУҲФА!

30-06-2020 17:44 Navoiy shahri

2020 йил 30 июнь куни Навоий шаҳрида Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаббуси ҳамда "Sensorika” МЧЖ томонидан томонидан ўзига хос лойиҳа иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг грант лойиҳаси асосида жорий этилаётган мазкур лойиҳа мамлакатимиз, қолаверса, Ўрта Осиёда ягона бўлиб, айнан Навоий шаҳрида амалга оширилмоқда ва натижада шаҳарнинг барча ҳудудларини ягона марказлашган бепул WiFi тармоғи билан қамраб олиш режалаштирилган.

Hotspot дастури Ўзбекистонда WiFi тармоқларни бошқариш инновацион сервер дастури булиб, туристик объектлар, давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик объектларида симсиз тармоқни бошқариш имконини беради.

Дастурнинг сервер қисми ёрдамида мижозларни WiFI тармоқга SMS орқали улаш ва идентификация қилиш ва уларга турли маълумотлар хамда реклама кўрсатиш орқали интернетга кириш учун рухсат бериш тизими ҳисобланади.

Лойиҳанинг ишга туширилиши жараёнида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов иштирок этиб, шаҳарни WiFi тармоғи билан таъминлашни бошлайдиган рамзий пульт билан старт берди.

Навоий шаҳрининг 100 га яқин нуқталарида махсус ZOOM дастури орқали марказий бошқарув масканига боғланган ёшлар вилоят ҳокими билан онлайн мулоқот давомида ўзларининг ҳаяжонларини яширмади ва дил изҳорларини баён этдилар.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад:

– мамлакатимизда эълон қилинган "Илм маълифат ва рақамли иқтисодиёт” йилида янги технологияларни жадал ўзлаштириш орқали аҳоли, айниқса, ёшларнинг ахборот технологияларидан самарали фойдаланишларига етарли имконият ва шарт-шароит яратиб бериш;

– ахборот ва коммуникация технологиялари ютуқларидан тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа вакилларини ўз вақтида хабардор қилиш;

– бутун дунёда давом этаётган пандемия шароитида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, масофадан туриб ишлаш, аҳолининг интернетга бўлган эҳтиёжини қоплашда ҳар томонлама енгиллик яратиш;

– умумтаълим мактаблари ҳамда олий ва ўрта махсус билим юртларида олиб бориладиган дарс жараёнларида ўқувчи ва талабаларга, қолаверса, ўқитувчиларга қулайликлар яратиш;

– ёшларнинг IT технологияларига бўлган қизиқишларини ошириб бориш ва улар орасидан иқтидорлиларни саралаш ҳамда қўллаб-қувватлаш;

– энг муҳим жиҳат – пандемия даврида юзага келадиган молиявий инқироз даврида ҳам аҳолининг замонавий ахборот технологиялари орқали сиёсий, иқтисодий, маънавий ва турли воқеликлардан мунтазам равишда хабардор бўлишларини таъминлашга қаратилган.

Дастурни молиялаштириш ишлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтгача лойиҳа доирасида Латвиянинг Микротик компаниясидан 218 миллион сўмлик WiFi қурилмалари олиб келинди.

Бугун ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга туширилди ва Навоий шаҳрида 150 дан ортиқ нуқталарга зарур техник узатма мосламалари (роутерлар) ўрнатилди.

Ушбу жараён жорий йил охирига қадар давом этади. Навоий шаҳрида 400 та мана шундай мосламалар ўрнатилади ҳамда 6-10 километр радиусда бутун шаҳар бўйлаб WiFI тармоқлари ишга туширилади.

Лойиҳа доирасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Олмалиқ шаҳарларида бир нечта меҳмонхона ва парклар тизимга уланди ва муваффақиятли ишламоқда. Бундан ташқари, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ИстТелеком провайдери, Хоразм вилояти ва Қоракалпоғистон Республикасидаги тадбиркорлик субъектлари билан дастурни ушбу ҳудудларда кенг тарғиб қилиш бўйича манзилли келишувларга эришилди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки мазкур лойиҳа ва бошқа инновацион дастурлар бўйича амалий ишлар нафақат Навоий шаҳрида, балки вилоятнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Хусусан, Зарафшон шаҳрида "CITY WIFI” МЧЖ томонидан "Ақлли шаҳар” лойиҳаси асосида дастлабки амалий ишлар бошланган бўлиб, жорий йил охирига қадар бутун Зарафшон шаҳри тўлиқ WiFI тармоқлари билан қамраб олиниши кўзда тутилган

Бундан ташқари, бу каби амалий ишларнинг узвий давоми кейинги босқичда Учқудуқ шаҳрида ҳамда барча туман марказларида йўлга қўйилиши режалаштирилган.
НАВОИЙЛИК ЁШЛАР УЧУН АЖОЙИБ ТУҲФА!

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!