JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

22-08-2020 15:27 Navoiy shahri

Куни кеча, Навоий шаҳар Маданият бўлимида жорий йил август бошида Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими томонидан ташкил этилган "Биз коронавирусни енгамиз" номли видеороликлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловда шаҳар ва туманлардаги ташкилот, корхоналар, таълим муассасалари ҳамда эркин ижодкорлар томонидан Коронавирус пандемияси олдини олиш ва карантин қоидаларига риоя этишни тарғиб этувчи 152 дан ортиқ видеороликлар тақдим этилган эди.

Танлов якунида, Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ,ушбу танловнинг вилоят босқичида якка тартибда тайёрланган видеороликлар йўналишида 1-ўрин Навоий шаҳар Маданият бўлими режиссёри Нодир Мирзаевга ҳамда 3-ўрин хореограф Озода Қурбоновага, шунингдек, жамоавий тайёрланган видеороликлар йўналишида 2-ўрин Навоий шаҳар Маданият бўлими жамоасига (саҳналаштирувчи Гавҳар Атакулова) насиб этди.

Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилган тақдирлаш маросимида Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви раиси Солиев Фахриддин Бахромович иштирок этиб, ғолибларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!