JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » «ДАРАХТНИ КЕСМОҚЧИМИСИЗ, ТЎХТАНГ! РУХСАТНОМА ОЛДИНГИЗМИ?

«ДАРАХТНИ КЕСМОҚЧИМИСИЗ, ТЎХТАНГ! РУХСАТНОМА ОЛДИНГИЗМИ?

21-08-2014 17:25 Navoiy shahri
http://navoiy.uz/uploads/posts/2014-08/1408623939_6.jpg
А.Жалилов
Дарахтзорларнинг атмосфера ҳавосини турли зарарли  омиллардан  ҳимоя  қилиш қобилиятини, хусусан чанг миқдорини ҳавода  бўлишини  2-3 марта камайтириш, ҳаводаги сульфид ангидрид  газларини ўзига сингдириб, сульфатларга айлантириши  дарахт барглари  ҳаводан СО2 газини  фотосинтез реакциялари  воситасида олиб ҳавога оксигенни  чикариши, хуллас  механик  ва ҳимоявий фильтрлик вазифасини ўташи олимлар  томонидан аллақачон аниқланган.
Маълум бўлишича,  бир гектар ерга экилган  дарахтлар 200 нафар киши нафас  олганда чиқариладиган СО2 газини синдириб, О2 газини ажратиб чиқаради.
Қолаверса,  дарахт сояси оромбахш ҳис бағишлаб, иссиқдан  сақлайди. Лекин ва шаҳарни ободонлаштириш режаларни  амалга ошириш ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникация қурилиш билан  боғлиқ ҳолларда қуриган, чириган, касал теккан дарахт бутазорларни  кесиш зарурати туғилади.
Қуриган дарахтларни  кесиб ташлашда  ҳам ўзбошимчалик  билан  иш юритмаслик керак, чунки Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 декабрдаги «Ўсимликлар дунёсини  муҳофаза қилиш ва ундан  фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 15-моддасига     мувофиқ  ўрмон фондига  кирмайдиган жойлардаги дарахтларни  ва буталарни кесиш маҳаллий  ҳокимият органларининг табиатни муҳофаза  қилиш қўмитаси билан  келишилган ҳолда рухсат берилади.
Даставвал шаҳар ободонлаштириш  бошқармаси  ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига  хат билан мурожат қилиниши  керак. Тегишли хулоса  олингандан сўнг, дарахт кесилишига  рухсат берилади.
Ўсиб турган дарахтларни   кесиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2004 йил 28 октябрдаги 508-сонли қарорида белгиланган  бўлиб, маҳаллий ҳокимият ҳамда табиатни муҳофаза қилиш  қўмитасидан  махсус  рухсатнома  расмийлаштириб, такса  асосида   тегишли тўловларни бажаргандан кейин қўмита розилик беради. Акс ҳолда дарахтларни рухсатсиз кесилиши  маъмурий  жавобгарликка ва ҳатто  етказилган  зарар миқдори энг кам  иш хақининг  100 бараваридан ошса МЖтКнинг 198- моддасига кўра жиноий жавобгарликка олиб келади.
Соҳа мутахассислари, экологларнинг оммавий тарғибот тизимлари  орқали чиқишлари, ташвиқот қилиш ишларига карамай, ўсимлик  дунёсига бўлган  аёвсиз, ваҳшиёна мунособатлар ҳали ҳам давом этаяпти. Буни шу Навоий номи билан аталадиган шаҳримизни севувчи, уни ҳар бир қарич ерини эъзозловчи инсонларнинг қўмитага юбораётган хатларидан ҳам билиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50- моддасида «Ҳар бир фуқаро  атроф, табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга  мажбурлиги»  кўрсатилган.
Бугунги кунда дарахтларни  кесиш  масаласида асосий тарзда  мурожаат  қилган  фуқаролар, тадбиркор ва бошқа  шахсларга   қўмита томонидан  услубий ёрдам кўрсатиш  хизматлари кўрсатилмоқда.
Хуллас, қуриган  бўлса ҳам, ўсиб турган  дарахтни ҳам кесиб  ташлашга  шошилманг! Тегишли хулосалар   олиш учун  шаҳар  ободонлаштириш бошқармаси,  табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига муржаат қкилинг, акс ҳолда жарима тўлашингизга  тўғри келади.
Агар рухсатсиз дарахт кесиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз : 225-22-78; 225-45-78 ишонч  телефонларга  қўнғироқ қилинг. Уйлаймизки,  ўзини ўу замин фарзанди деб билган инсонлар, шаҳримизнинг флора ва фаунасини яхшиланишига ўзининг табиатга бўлган яхши муносабати билан  ҳисса қўшади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!