JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

15-09-2020 19:08 Navoiy shahri

Навоий шаҳар С.Айний кўчаси бўйлаб Саноат зонаси (НКМК ДК НМЗ ИЧБга туташ) ҳудудидан "Навоий кон-металлургия комбинати” ДК "Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси”га "Иккиламчи металларни навларга ажратиш участкаси” объектини қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4427-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 2 сентябрдаги "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 10 моддаларига асосан, "Навоий кон-металлургия комбинати” ДК "Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси”нинг 2020 йил 20 августдаги 15-02-21/3723-сонли шаҳар ҳокими номига ёзган хатини кўриб чиқиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

1. Навоий шаҳар С.Айний кўчаси бўйлаб Саноат зонаси (НКМК ДК НМЗ ИЧБга туташ) ҳудудидан "Навоий кон-металлургия комбинати” ДК "Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси”га "Иккиламчи металларни навларга ажратиш участкаси” объектини қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин. (Далолатнома илова қилинади)

2. Навоий шаҳар С.Айний кўчаси бўйлаб саноат зонаси (НКМК ДК НМЗ ИЧБга туташ) ҳудудидан "Навоий кон-металлургия комбинати” ДК "Навоий машинасозлик заводи ишлаб чиқариш бирлашмаси”га "Иккиламчи металларни навларга ажратиш участкаси” объектини қурилиши учун
2989.00 кв.м ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин. (ер участкасининг чегаралари режаси илова қилинади).

3. Навоий кон-металлургия комбинати ДК Навоий машинасозлик заводи директори (У.Н.Рахматов)га қуйидагилар тавсия этилсин.

- Атроф муҳитга таъсир қилиш ариза лойихаси (ЗВОС), вилоят табиатни мухофаза қилиш Давлат қўмитасининг хулосаси олиш;

-уч кун муддатда ажратилган ер участкаларини топотасвир ишларини бажариш учун "ЎзГАШКЛИТИ” ДУК Навоий вилояти филиалига буюртма бериш
(1:500 миқёсда);

-уч кун муддатда муҳандислик коммуникация тармоқлари корхоналаридан (электр энергия, табиий газ, ичимлик ва оқава суви, алоқа) техник шартларни олиш;

-тегишли муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда Архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2)ни тайёрлатиш;

-объект қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш учун лойиҳа ташкилотларига буюртма бериш;

-лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектуравий қисмини вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши билан келишиш;

-объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат экспертизасидан ўтказиш;

-қурилиш ишларини якунлангандан сўнг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш давлат қабул ҳайъатига топшириш.

5. Шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Носиров)га белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ ажратиб берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ер ҳисоботига ўзгартириш киритиш топширилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 10-бандига биноан, ажратилган ер участкасидан икки йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб белгиланган тартибда шаҳар ҳокимлиги заҳира фондига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

7. Шаҳар қурилиш бўлими (Ў.Ўринов)га объектнинг қурилиш ишлари шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назорат қилиш топширилсин.

8. Шаҳар ҳокимининг Матбуот котиби (О.Аслонов) бир кун муддатда ушбу қарор лойиҳасини Навоий шаҳар ҳокимлигининг (navoiy.uz) веб-сайтида ёритилишини таъминласин.

9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Қодиров зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими                                                          М.Базаров

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!