JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

18-09-2020 16:37 Navoiy shahri
"Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2021 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” 1998 йил 1 майдаги 616-1-сонли Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон,
97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 420-модда,
37-сон, 982-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8 августдаги
ПҚ-3182-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й.,09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2021 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил этадиган корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида 2021 йил учун 10 фоизи (Шу жумладан, ногиронлар учун камида 3 фоизи) миқдорида келгуси йил учун захирага қўйилаётган иш ўринларининг жами 1223 та квота иш ўринлари,
жумладан:
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали
ота-оналар учун 20,7 фоиз (254 киши);
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 53,4 фоиз (653 киши);
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 10,5 фоиз (129 киши);
ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,8 фоиз (47 киши);
пенсияолди ёшдаги шахслар учун 1,7 фоиз (21 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 5,7 фоиз (70 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,1 фоиз (13 киши);
оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар (тасдиқланган рўйхат асосида), кичик ёшли ишламаётган аёллар учун 2,9 фоиз (36 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва шаҳардаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвалга мувофиқ тасдиқлансин.
Шаҳардаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:
ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги
965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминлаш;
иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун 2021 йилнинг
10 апрелдан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини Навоий шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилсин.
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 18-моддасига асосан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 декабрдаги 965-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 21-банди,
2-қисмига асосан, Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга (3163-сон, 31.05.2019 й) асосан, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг
2 баравари миқдорида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тўлансин.
Ташкилотлар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига Низомнинг 5-иловасига муввофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
Шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (У.Очилов) беш кун муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин;
муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаганлиги, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича амалий чораларни кўрсин.
Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Д.Елмуратов) зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими     М.Базаров

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!