JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШМИЗ”

“ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШМИЗ”

26-10-2020 14:47 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган масалалари бўйича вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамда Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да "Ёш тадбиркорларга кўмакдошмиз” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири О.Рахмонов, Навоий шаҳар халқ депутати С.Ғаффоров, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Г.Норова, Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Р.Иброҳимов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини Бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Шарипов, "Марказий банк” вилоят бош бошқармаси масъуллари, шаҳарда тадбиркорлик фаолиятида турли тўсиқ ва муаммоларга учраб келаётган хотин-қизлар ҳамда ёшлар ва вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Мулоқотда камбағалликнинг олдини олиш бўйича ишсиз хотин-қизларни бандлигини таьминлаш, турли соҳа ва йўналишларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда хотин-қизлар ўртасида энг яхши бизнес-лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот очиқ савол-жавоб асосида ўтказилиб, хотин-қизлар томонидан йўлланган барча таклиф ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар иштирокида атрофлича ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
“ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКДОШМИЗ”

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!