JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ АТРОФЛИЧА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛМОҚДА

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ АТРОФЛИЧА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛМОҚДА

29-10-2020 13:45 Navoiy shahri

Яқинда ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг уй сўраб ёзган аризалари рад этилаётгани, ётоқхоналардаги аҳвол қониқарсизлигини ўзида ифода этган мурожаати тарқалди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева 2021 йилги давлат бюджетидан "Меҳрибонлик уйи”дан чиққан чин етим болаларга уй бериш мақсадида 30 млрд. сўм ажратилишини таъкидлади.

"Йил бошида "Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳолатини танқидий кўриб чиқиб, мутасаддилар олдига аниқ вазифаларни белгилаб қўйган эдик. Ўшанда: "Ота-онасиз болаларимиз "Меҳрибонлик уй”ларидан чиққанидан кейин қаерда яшайди, уй-жойи йўқ-ку”, деб ҳокимлар билан фикр-мулоҳазалар алмашгандик.

Мана, келгуси йилда энди чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун биринчи маротаба 30 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланди. Энди болаларимизнинг ҳаммасини "Меҳрибонлик уйи”дан чиққанидан кейин бошпанаси бўлади”, – деди Танзила Норбоева.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2021 йилда "Меҳрибонлик уйи”дан чиққан чин етим болаларга уй бериш бўйича меъёрий ҳужжат ва тартиб ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилса, белгиланган тартибда уй ажратиш масалалари кўриб чиқилади.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Э.Суванқулов:

Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси хўжалик ҳисобидаги алоҳида фаолият юритадиган ташкилот бўлиб, тасарруфида 13 та ётоқхоналар мавжуд. Ётоқхоналарда яшаш учун зарур бўлган электр энергия, газ, сув ва бошқа  хизматлар тўлиқ таъминланиб турилишига қарамасдан, ушбу ётоқхоналарда яшовчи фуқаролар томонидан коммунал тўловлардан қарздорликлар ўз вақтида тўланмаётганлиги сабабли ётоқхоналардаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш ишларини режа асосида  амалга оширишнинг имкони бўлмаяпти.

Бошқарма томонидан бугунги кунда биринчи навбатда ётоқхоналарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиб, куз-қиш мавсумига 4 та ётоқхона том қисми 4000 кв.м тўлиқ, 3 та ётоқхона том қисми 800 кв.м қисман таъмирланди. 480 метр иссиқ сув қувури, 150 метр совуқ сув қувури ҳамда             170 метр канализация қувури алмаштирилди, 12 та иситиш қазони, барча ётоқхона ертўла қисмидаги элеватор иситиш тизимлари таъмирланиб соз ҳолатга келтирилди. 12 дона янги газ плиталари олиниб, 10-сонли ётоқхонага лойиҳа асосида ўрнатилмоқда. Шунингдек барча ётоқхоналарда электр эҳтиёт қисмларини яроқсизлари янгиланиб, куз-қиш мавсумига тайёрланди.

Бошқарма тасарруфидаги Ибн Сино кўчаси 22-,24-,26-уйларда жойлашган ётоқхона яшовчилари томонидан 2020 йил 1 октябрьҳолатига коммунал тўловлардан 1-сонли ётоқхона 90.307.525 сўм, 2-сонли ётоқхона 107.430.073 сўм, 3-сонли ётоқхонанинг 109.629.171 сўм қарздорликлар мавжуд бўлиб, ушбу қарздорликларни бартараф этиш борасида ётоқхона мудиралари ва бошқарма масъул ходимлари томонидан амалий ишлар олиб борилишига қарамасдан онгли равишда тўланмасдан келинмоқда.

Ётоқхона яшовчилари томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф этилганда мурожаатда келтирилган муаммолар юзасидан тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиб, яшовчиларнинг яшаш шароитлари бундан ҳам яхшиланган бўларди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, фуқаролар мурожаати тегишли масъулларнинг диққат-эътиборида.

Навоий шаҳар ҳокимлиги.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!