JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

08-01-2021 17:12 Navoiy shahri

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор масаласига айланди.

Ўтган йил 25 декабрь куни Республикамизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Ёшлари форуми ҳам бунинг бир мисолидир.

Бугун ёш авлодга қаратилаётган эътиборни шунчаки таърифлаб бўлмайди, албатта.

Янги Ўзбекистонимизнинг навқирон ёшлари бугун янги куч ва шижоат билан майдонга кириб келмоқда.

2021 йилнинг "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилиниши замирида ҳам келажагимиз эгаларига бўлган юксак эътиборнинг яна бир ифодасини кўриш мумкин.

Муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаларида ҳам ёшлар масаласи энг муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган масала сифатида таъкидлаб ўтилди.

Аввало, ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга.

Бугун Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида республика ишчи гуруҳи аъзолари Навоий шаҳри ёшлари билан очиқ мулоқот қилди.

Очиқ мулоқотда Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров, Республика 1-ишчи гуруҳи раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Раҳимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов ва ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари томонидан ёшларнинг ҳар бир мурожаати атрофлича тингланди.

Очиқ мулоқотда ёшлар томонидан бандлик, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Шунингдек, учрашувда ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Тадбир доирасида иш сўраб мурожаат этган ёшларга иш ўринлари мавжуд бўлган корхона раҳбарлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида сертификатлар берилди.
РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!