<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОЙДИН ОРЗУЛАР ОШЁНИ ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД УЙЛАРИ

ОЙДИН ОРЗУЛАР ОШЁНИ ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД УЙЛАРИ

29-08-2014 11:10 Navoiy shahri  
Бунёдкорлик
ОЙДИН ОРЗУЛАР ОШЁНИ ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД УЙЛАРИ
 Буни кейинги йилларда қишлоқ аҳолиси учун замонавий турар жойлар қурилиши жараёнида ҳам кўришимиз мумкин.
Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ барпо этилаётган замонавий ва шинам уйлар нафақат қишлоғу овуллар чиройига чирой қўшмоқда, балки минглаб дилларга қувонч улашмоқда.   
Мамлакатимизда аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, қишлоқ инфратузилмасини шакллантириш, шаҳардагидан қолишмайдиган яшаш шароитини яратиш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, бу қишлоқларда замонавий лойиҳа асосидаги уйларнинг бунёд этилишида ўз аксини топмоқда.  
ОЙДИН ОРЗУЛАР ОШЁНИ ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД УЙЛАРИ
"Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали буюртмаси асосида бир-биридан шинам ана шундай уйлар қурилиб, ўз эгаларига топширилмоқда.
–Қурилаётган иморатларга талаб тобора ортиб, уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, – дейди компания раҳбари Искандар Саидов. – Жумладан, 2009 йил қурилиб, фойдаланишга топширилган уйлар сони 60 тани ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 410 тага, 2011 йилда 490 тага, 2012 йилда 500 тага, 2013 йилда эса 600 тага етди. Жорий йилда ҳам 677 та уй-жой қурилиб, ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган. Ҳозиргача 520 та уйда қурилиш-монтаж ишлари тугатилиб, Давлат қабул ҳайъати томонидан далолатномалар асосида хонадон эгаларига топширилди.
Ҳа, намунавий лойиҳа асосида қурилган турар жойлар замонавий архитектура талабларига тўла жавоб бериши ва мукаммал инфратузилмага эгалиги жиҳатидан хонадон соҳибларига манзур бўлмоқда. Ўз уйига эга бўлган оилаларнинг эса қувончи чексиз. 
– 15 йил муддатга имтиёзли кредит эвазига 4 хонали кенг ва шинам уйнинг соҳиби бўлдик, – дейди хонадон соҳибларидан бири Зумрат опа Ниёзова. – Ювиниш хонаси, ошхона, қўйингки, шаҳарнинг кўп қаватли биноларидаги сингари барча шарт-шароитлар муҳайё. Қолаверса, шинамгина ҳовли, болаларимизнинг табиат қўйнида мириқиб ўйнашаётгани кишига чексиз қувонч бағишлайди. Бундай ҳар томонлама мукаммал ва қулай уйларда кайфият ва қарашларимиз, эртанги кунга ишончимиз ҳам бўлакча бўлмоқда. Шунингдек, хонадон бекалари – биз аёлларнинг оғирини енгиллаштириб, турмуш шароитимизни яхшиламоқда.
Ҳа, ҳақиқатан ҳам уйларнинг кўриниши ҳавас қилгулик. Бундай иморатларнинг қурилиши натижасида қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, шаҳар билан бўйлашаётган обод манзиллар пайдо бўлаяпти. Уй  бекаларимиз орзусидаги ҳақиқий ойдин ошёнга айлнмоқда. Бу ойдин орзулар ошёнларининг бўй кўрсатиши эса юртнинг тинчлиги, халқнинг меҳнаткашлиги билан чамбарчас боғлиқ. Қолаверса, Ватанимизда қад ростлаётган ҳар бир бино тимсолида юртдошларимизнинг эртанги кунга, ўсиб келаётган ёш авлод келажагига бўлган юксак ишончини кўрамиз. Бу ишонч эса бизни янада янги марралар сари чорлайверади. 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!