JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҲАР БИР МУРОЖААТ ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР НАЗОРАТИДА

ҲАР БИР МУРОЖААТ ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР НАЗОРАТИДА

08-07-2021 19:51 Navoiy shahri, Yangiliklar

Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг самарали тизими жорий этилди. Натижада бу орқали ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳар ҳокимлигида ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаати диққат-эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2021 йил I ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахслардан шаҳар ҳокимлигига жами 2839 та  мурожаат келиб тушган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали 1520 та, юқори турувчи ташкилотлардан 401 та, бевосита шаҳар ҳокимлигига 918 та мурожаат йўлланган.

Ушбу келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат уй-жой масаласи билан боғлиқ бўлиб, 1469 тани, яъни 51,7 фоизни, моддий ёрдам масаласи 239 та, 8,4 фоизни, банк, кредит масалалари 200 та, 7 фоизни, коммунал хўжалиги масаласи 185 та, 6,5 фоизни, ишга жойлаштириш масаласи 115 та, 4 фоизни,  тадбиркорлик масаласи 78 та, 2,7 фоизни, турли хил масала эса 553 та, 19,4 фоизни ташкил қилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1003 таси, яъни 35,3 фоизи қаноатлантирилган, 1653 тасига, яъни 58,2 фоизига  тушунтириш берилган бўлса, 27 таси, 0,9 фоизи рад этилган, 134 та мурожаат эса муддат талаб қилганлиги боис, кўриб чиқиш жараёнида

Маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида эътибор қаратадиган бўлсак, мурожаатларнинг асосий қисми "Янги обод”, "Кимёгар”, "Янги ариқ” "Бунёдкор” ҳамда "Меъмор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳиссасига тўғри келмоқда.

Энг муҳими, фуқароларнинг ҳар бир мурожаати Навоий шаҳар ҳокимлигининг доимий назоратида.
ҲАР БИР МУРОЖААТ ТЕГИШЛИ МАСЪУЛЛАР НАЗОРАТИДА

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!