JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК ВА БЕБАҲО НЕЪМАТ

МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК ВА БЕБАҲО НЕЪМАТ

31-08-2021 17:25 Navoiy shahri, Yangiliklar

Қадрли дўстлар!

Азиз ҳамшаҳарлар!

Бугун барчамиз аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган – Мустақиллигимизнинг шонли 30 йиллигини юксак ғурур ва ифтихор билан қарши олмоқдамиз.

Қалбимизни истиқлол шукуҳи тўлқинлантириб турган шу кунларда барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги энг улуғ, энг азиз байрам билан муборакбод этаман.

Мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамоликларида сўнгги йилларда амалга оширилган ишларни бугун барчамиз ҳар қадамда, ҳаётимиз ва фаолиятимиз мисолида ҳис этиб турибмиз.

Ўтмишга назар ташласак, аждодларимиз она Ватан мустақиллигини, мана шу дориламон кунларни асрлар оша орзу қилиб яшаганини яхши биламиз. Шукрки, мустақилликка эришиб, халқимизнинг асрий орзулари ижобат бўлди. Истиқлол шарофати билан осмони мусаффо, тинчлиги барқарор, жаннатмакон ва гўзал диёрда бахтиёр яшамоқдамиз.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”, деган пурмаъно сўзлариҳамиша бизни янги-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Бу йилги Истиқлол байрамининг "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси остида нишонланаётгани қалбимизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

Ўтган 30 йил давомида мамлакатимиз, хусусан, Навоий шаҳрида ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари амалга оширилди. Тарихан қисқа давр ҳар бир юртдошимиз қалбида чуқур из қолдирди, десак асло муболаға бўлмайди.

Чиндан ҳам Навоий шаҳрининг бундан 30 йил олдинги қиёфаси билан ҳозирги замонавий кўриниши ўртасида жуда катта фарқ бор. Бетакрор шаҳримиз бугун республикадаги энг замонавий, кўркам ва озода шаҳарлар қаторида эътироф этилаётгани бежиз эмас, албатта.

Бугунги синовли кунларда шаҳримиз аҳолиси ҳам ҳамжиҳатликда, бир- бирига елкадош бўлиб, коронавирус пандемиясини шароитида кўплаб хайрли ишларни амалга ошириб келмоқда. Гўзал ва бетакрор шаҳримизда ҳам пандемия шароитида ҳамжиҳатлик билан ишлаб чиқариш, иқтисодий юксалиш сари дадил қадамлар ташланиб, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида эзгу ва хайрли ишларга қўл урилди.

Биргина мисол, шаҳримизда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 2017 йил 1 январь ҳолатига 2531 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб улар сони 4 баробарга оширилди.

Жорий йилда Навоий шаҳридаги мавжуд 31 та маҳаллар ўрганилиб, улар орасидан 3-сектор ҳудудидаги "Ёшлик” маҳалласи "Обод маҳалла” дастурига танлаб олинди.

Дастурга кирган "Ёшлик” маҳалласининг архитектура қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш бўйича жами 17 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

Аҳолимизнинг энг катта эҳтиёжларидан бири уй-жой билан боғлиқдир. Шу боис, шаҳримизда йил сайин янги уй-жойлар қуриш, кўп қаватли уйларни бунёд этиш кўлами кенгайиб бормоқда.

Хусусан, 5 гектар ер участкасида "Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан 3 та 7 қаватли 126 хонадонли уй-жойларни қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Шаҳарнинг бош режасига асосан ушбу ҳудуддан 5 та 16 қаватли жами 480 хонадонли уй-жойларни қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу уй-жойларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан 5000 дан ортиқ хонадонга 70 дан ортиқ кўп қаватли турар-жой биноларини қурилиш ишлари жадаллик касб этган.

Бу каби ўзгариш ва ютуқларни, ижтимоий, маънавий, иқтисодий ва бошқа барча соҳалар мисолида давом эттиришимиз мумкин. Энг аҳамиятлиси, барча муваффақтяларимиз негизи Мустақиллигимиз шарофатидандир.

Қадрли дўстлар!

Азиз ҳамшаҳарлар!

Бу йил мамлакатимизда энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси пандемия шароитидан келиб чиқиб нишонланмоқда. Энг муҳими, қалбларимиз истиқлол шукуҳи билан янада юксалмоқда.

Ўтган давр ичида Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлини белгилаб олди ва бугун у юксалиш пиллапояларидан дадил одимлаб бораётир. Шундай азиз юртга гўзал байрамлар ярашади. Эзгуликларга, ғурур ва шонга, бахту саодатга, шодлик ва ифтихорга йўғрилган муқаддас байрамимиз – Истиқлолимизнинг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Барчангизга оилавий бахт, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Яратганнинг назари тушган жаннатмонанд юртимизга ҳеч қачон кўз тегмасин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
МУСТАҚИЛЛИК — БУЮК ВА БЕБАҲО НЕЪМАТ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!