JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » СИЗ ЧИНАКАМ ФИДОЙИЛИК НАМУНАСИ, ТИМСОЛИСИЗ, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

СИЗ ЧИНАКАМ ФИДОЙИЛИК НАМУНАСИ, ТИМСОЛИСИЗ, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

30-09-2021 12:40 Navoiy shahri, Yangiliklar

Азиз устозлар, меҳри дарё ўқитувчи ва мураббийлар!

Аввало,ўзининг илму салоҳиятини, куч-ғайратини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган барча устоз ва мураббийларни мустақил юртимиздаги улуғ байрам– 1 октябрь- Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугунги изчил ислоҳотлар, қабул қилинаётган муҳим қарор ва дастурлар, қад ростлаётган замонавий таълим муассасалари, яратилаётган кенг шарт-шароитлар барчамизни, айниқса,Сиз устозларимизни қувончига қувонч қўшмоқда.

Хусусан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан соҳага оид қабул қилинаётган фармон ва қарорлар таълим-тарбия масаласини янада юксакка кўтарди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Бу эса ўз навбатида Сиз соҳа ходимларини янада руҳлантириб, янги-янги мар-ралар сари илҳомлантирмоқда.

Сиз азиз устозларнинг мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш,ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги самарали меҳнатингиз бизни ҳамиша тўлқинлантириб келмоқда.

Ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни шакллантириш борасидаги улкан хизматларингиз эса юксак эътирофга сазовордир.

Зеро,Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Сиз азиз устозларга йўллаган байрам табрикларида: "Ушбу қутлуғ айёмда сиз,заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз. Бу улкан бойликақл-заковат ва илм,бу ўлмас меросяхши тарбиядир.”, дея эътироф этилгани Сизнинг шарафли ва машаққатли меҳнатингизга берилган энг юксак баҳодир, албатта.

Айниқса, Давлатимиз Раҳбарининг "Янги Ўзбекистон пойдевори мактаб остонасидан бошланади”, деган пурмаъно сўзлари бугун барчангизнинг ҳаётий шиорингизга айланиб улгурди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби гўзал ва навқирон Навоий шаҳрида ҳам таълим соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, қурилиш-бунёдкорлик ишларига қўл урилмоқда.

Хусусан, жорий йилда "Обод маҳалладавлат дастури доирасида "Ёшликмаҳалласидаги  20-умумий ўрта таълим мактаби 5.4 млрд. сўм маблағ эвазига тўлиқ капитал таъмирланиб, тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бу эса ўз навбатида мактаб жамоаси учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлди. Шунингдек, айни пайтда Навоий шаҳрида вилоятимизда илк бор Президент мактаби биноси бунёд этилаётганлиги ва яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётгани шаҳримизда таълим соҳасида эришилган ютуқлардан яна бири бўлди.

Таълим соҳасига қаратилган юксак эътибор натижасига жавобан Сиз фидойи педагогларимиз ҳам шаҳримиз нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётганлигингизни юксак мамнуният билан эътироф этамиз.

Энг эътиборлиси, "Энг яхши топ - 20 та туман, шаҳарлар рейтинги”да таълим тизимидаги кўрсаткичлар бўйича Навоий шаҳри Республикада 1-ўринни эгаллаб келаётгани барчамизни бирдек қувонтиради.

2020-2021 йилларда шаҳримиздаги 12-мактаб математика, 3-мактаб физика,  15-мактаб кимё-биология, 8-мактаб информатика ва ахборот технологиялари ҳамда 5-мактаб чет тилларига ихтисослаштирилган мактабга айлантирилди.

Яна бир қувончли воқеа, жорий йилда 2203 нафар битирувчидан 1641 нафари, яъни 72,9 фоизи Ўзбекистондаги хорижий ва хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганини ҳам Сиз фидойи устозларнинг самарали меҳнатингиз маҳсули, деб биламиз.

Албатта, бу каби ютуқларни олий таълим, мактабгача таълим, спорт ва бошқа йўналишларда ҳам кўплаб давом эттиришимиз мумкин.

Президентнинг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонларига кўра бир гуруҳ тақдирланган соҳа фидойилари орасида Навоий шаҳри вакилларининг ҳам борлиги барчамизга чексиз ғурур ва ифтиҳор бағишламоқда.

Хусусан, Навоий шаҳридаги математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Нурулло Яхёев II даражали "Соғлом авлод учун” ордени, Навоий шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг информатика фани етакчи ўқитувчиси Дилафрўз Жумаева ҳамда Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси Зебо Рўзиқулованинг "Шуҳрат” медали билан тақдирлангани ҳар қанча эътирофга лойиқдир.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни бугунги юксак мукофотлар билан Навоий шаҳар фаоллари номидан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Биз ҳамиша, Сиз азиз устоз ва мураббийларнинг заҳматкаш меҳнатингиз олдида таъзим қиламиз.

Қадрли устозлар!

Дунёдаги энг шарафли ва машаққатли касб эгаси бўлган шаҳримиздаги барча таълим соҳаси фи­дойиларини 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” биланяна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинч­лик-хотиржамлик, фаолиятингизга улкан му­ваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

СИЗ ЧИНАКАМ ФИДОЙИЛИК НАМУНАСИ, ТИМСОЛИСИЗ, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!