JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВБАТДАГИ СЕССИЯ: УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ: УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА

10-10-2021 13:45 Navoiy shahri, Yangiliklar

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Навоий шаҳар ҳокими – Кенгаш раиси М.Базаров бошқариб борди.

Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳар сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия ишида Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёв раҳбарлигида 2021 йил 23 июль куни "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлоқа янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 38-сонли баён ижросини таъминлаш юзасидан ахборот берди.

Бундан ташқари, навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда Навоий шаҳар прокурори Х.Норқобилов Навоий шаҳрида 2021 йил 3-чорак давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган ишлар бўйича маъруза қилди. Навоий шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда "Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” тизими асосидаги ишлар юзасидан шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Р.Шерназаровнинг ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, сессияда Навоий шаҳрида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, Навоий шаҳар Халқ қабулхонаси, Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ҳамда шаҳар Адлия бўлими томонидан 2021 йил 3- чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Сессияда бошқа бир қатор устувор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ: УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!