JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

22-09-2014 10:53 Navoiy shahri

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ,МЕҲМОНХОНАМИЗГА!

Ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олаётган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти бугун бутун дунё эътирофида. БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти Буюк Ипак йўлидаги туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда республикамиз етакчи роль ўйнаётганлигини, юртимизда бой маънавий ва маданий меросни ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш, қадимий ёдгорликлар ва меъморчилик мажмуаларини таъмирлаш ҳамда асраб қолиш юзасидан олиб борилаётган ишларни юксак баҳоламоқда.

Бугун мамлакатимизда беш юз­дан зиёд меҳмонхона, сайёҳлик базаси ва кем­пинг­лар, уч юздан ортиқ сай­ёҳ­лик компаниялари фаолият юри­та­япти. Сайёҳларга хизмат кўр­сатиш 2012 йилдагига нис­батан 16 фоиз, хиз­­мат­лар экспорти эса 20 фоиз ўс­ган.

— Республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъ­ектларига кўр­са­­тила­ёт­ганғамхўрлик, кенг имко­ният­­­лар туфайли мулкдорлар сафи орт­ди, меҳмонхона бош­қа­руви йў­налишида ҳам катта муваффақият­лар­га эри­шилмоқда, — дейди "Трай­динг-сер­вис" савдо ишлаб чи­қариш ти­жо­рат корхонаси раҳбари Фарҳод Эр­назаров. — 2009 йилда "Камилла" меҳ­­­монхонасини қуриб, фойда­ла­­ниш­га туширгандан сўнг Миср, Тур­кия, Корея, Хитой, Таиланд дав­лат­ларида бўл­дик. Меҳ­мон­хона ва сервис хиз­мати юза­си­дан таж­ри­ба ал­ма­шил­ди. Халқаро ту­ризм яр­мар­каларида жа­­ҳон­нинг қатор ри­вож­лан­ган сай­ёҳлик фир­ма­лари би­лан шарт­нома­лар им­зо­лан­ди. Меҳ­мон­хона­мизга Италия, Фран­ция, Ҳин­дистон, Жану­бий Корея, Хитой, Сингапур, Рос­сия син­гари дунё­нинг ри­­вож­лан­ган мамла­кат­ла­ри­дан сайёҳлар таш­риф буюраётгани ҳам асо­­­сий ютуғи­миз­дир. Туризмни ривожлантиришда му­­ҳим омил миллийлик, ҳар бир халқ­­нинг ўзига хослиги деб би­ламан. Юр­­ти­мизга бугун таш­риф бую­ра­ёт­ган сай­­ёҳлар ана шунинг иш­қи­бози, кўҳна тари­хи­миз­дан қол­ган ёдгор­лик­ларни кўриш учун дунё­нинг бар­ча бурчагидан ке­лиша­ди. Соҳадаги соғлом рақобат ян­гиланишни, за­мо­на­вий­лик­ни тар­ғиб этади. Меҳ­мон­­хо­на­мизга қў­шим­ча ра­вишда ик­кин­чи бинони қуриб, фао­­­лия­ти­миз­ни яна­да кенгай­тир­дик. Уни беза­тиш­да мил­лий ус­луб­лар­дан фой­да­­­ла­нил­ди. Меҳмонхонамизда ишловчиларининг қўли доим кўксида, "бир келиб кетинг меҳмонхонамизга" деб, барчага хизмат кўрсатишга доимо шайдирлар.

Бугунга келиб, ушбу меҳ­мон­хо­нада 75 ўринга хизмат кўр­сатиш им­ко­нияти мавжуд. Яратил­ган шарт-шароитларни янги бос­қич­га кў­тариш мақса­ди­да расмий тад­бир­ларни ўтка­зиш­га мўл­жал­ланган, за­монавий ах­бо­рот техно­ло­гиялари билан жи­ҳозланган иккита ан­жу­ман зали ҳамда спорт их­лосмандлари учун трена­жёр зали ишлаб турибди. Бу ор­қали яна 25 та иш ўр­ни яра­тил­ди. Хавф­сиз­ликни таъмин­лаш учун кузатув камералари ўр­на­тилган. Хоналарда юқори тез­лик­даги WI-FI интернет хиз­мати таъ­минланган. Шу­нинг­дек, 2011 йил 28 январда "Ўз­бек­туризм" мил­лий ком­па­­нияси то­монидан Ўз­бе­­кис­тон Рес­публи­каси Вазирлар Маҳ­камаси­нинг комис­сияси мажлис баёнига асосан "Трай­­­динг-сер­вис" сав­до иш­лаб чи­қариш тижорат кор­хо­­наси тўрт юл­дузли меҳ­мон­­хо­на ма­қоми­ни олди.

Юртимизда хусусий мулк эга­ла­рига бери­лаётган эъти­бор ту­файли сер­вис хизма­ти кўрсатиш яхши­ла­ниб, жа­ҳон стан­дарт­лари қаторига тенг­лашиб бораётгани қу­­во­нар­ли ҳол­дир.

Ҳ.Исматова

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!