JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲРИГА НЕГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИ БЕРИЛГАН

НАВОИЙ ШАҲРИГА НЕГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИ БЕРИЛГАН

30-09-2014 12:58 Navoiy shahri
НАВОИЙ ШАҲРИГА НЕГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИ БЕРИЛГАН
НАВОИЙ ШАҳРИГА НЕГА АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИ БЕРИЛГАН
Қизилқум бағрида виқорла ястаниб турган Навоий вилояти истиқлолимиз туфайли мамлакатимизнинг  ҳар томонлама юксалган вилоятларидан бирига айланди. Навоийга ташриф буюрган сайёҳлар, меҳмонлар баъзан бу шаҳарга нима сабабдан мутафакир шоир Алишер Навоий номи берилиши билан қизиқишади. Қуйида бу хусусда ўзим билган ва эшитган воқеани айтиб ўтмоқчиман.
Маълумки 1950 йилларнинг ўрталарида бу заминдан топилган катта ҳажмдаги уран, олтин конлари йирик саноат корхоналарининг қурилишига сабаб бўлган. Ўша пайтларда вилоят раҳбарларидан бўлган Аҳмадали Ризаевнинг ёзишича 1957 йилнинг охирларида юртимизга Москвадан СССР Геология вазири Андропов ва Ўрта машинасозлик вазири Е.Славскийлар  келишган. Карманадаги туман партия қўмитасининг боғида уларни республика партия қўмитаси сар котиби Н.А.Мухиддинов вилоят котиби А.Ризаев,туман котиби С.Дадабоевлар кутиб олишган. Москвадан келган меҳмонлар Кармана шаҳрининнг жанубий тарафидан янги шаҳар қурилиши тўғрисида маслаҳатлашиб бу шаҳарга рус-совет шоири В.Маяковский номини бериш тўғрисида  таклиф киритишган. Шунда Н.А.Мухиддинов меҳмонларга қарата Инсон ақл-заковати, меҳнати ва бунёдкорлиги билан бу ерда шаҳар пайдо бўлади, оби-ҳаёт олиб келиб янги боғ-роғлар, чиройли уйлар қурамиз. Бизнинг мутафаккир бобомиз Алишер Навоий  чўлларни обод этиб, сув чиқариб, шаҳарлар барпо бўлишини орзу қилиб ўз асарларида Фарход сингари қаҳрамонлар образини яратган. Келинглар ушбу улуғ бобокалонимизнинг орзуларини рўёбга чиқариб унинг номини шу янги шаҳарга берсак деб ўтирганларга фикрини тасдиқлатган.
Орадан  бир оз вақт  ўтиб 1958 йилнинг4 сентябрида Карманада катта мажлис чақирилиб янги шаҳар бунёд этилиши тўғрисидаги ўша пайтда Ўзбекистон Олий Совети раиси бўлган Ш.Рашидов имзолаган фармон ўқиб эшиттирилган. Кармана шаҳар ижроия қўмитаси ходими О.Раҳмоновнинг айтишича ушбу йиғилишда Н.А.Мухитдинов сўзга чиқиб шаҳарга бобомиз Алишер Навоий номларини қуйсак деганида йиғилган халқ гулдурос қарсак чалиб маъқуллашган. Шундай бўлиб бир фидоий инсоннинг журъатли сўзи билан жонажон шаҳримизга мир Алишер Навоий ҳазратларининг номи берилган.
Шухрат ХАЛИЛОВ

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!