JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ҚУЁШ СОАТИ

НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ҚУЁШ СОАТИ

10-10-2014 18:54 Navoiy shahri, Yangiliklar
НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ҚУЁШ СОАТИ
Қуёш соати бунёд этилиши 1960-70 йиллар, шаҳарнинг қурилиш даврига тўғри келади. Навоий шаҳри 40˚05'00'' шимолий кенглик, 65˚23'00'' шарқий узунликда, денгиз сатҳидан 347 метр баландликда жойлашган. Вақт чизиғи UTC+5.
Қуёш соати – қуёш бўйича вақтни аниқлайдиган асбоб. У марказига жойнинг географик кенглигига тенг бурчак остида стержен (пластина) ва циферблат ўрнатилган тахтачадан иборат. Қуёш соати стержени (ўқи) олам ўқига параллел қилиб ўрнатилади. Циферблатнинг қай тарзда ўрнатилишига қараб, қуёш соати экваториал, горизонтал ва вертикал турларга бўлинади. Экваториал қуёш соатида циферблат текислиги осмон экваторига, горизонтал қуёш соати горизонт текислигига параллел равишда ўрнатилади. Вертикал қуёш соати эса турли иморатларнинг тик деворларига жойлаштирилади. Экваториал қуёш соатида циферблат тенг бўлакларга, горизонтал ва вертикал қуёш соатида эса махсус формула ёрдамида ҳисоблаб топилган, тенг бўлмаган бўлакларга бўлинади. Офтобли кунда очиқ жойда қуёш соати стерженининг сояси циферблатга тушади ва ҳақиқий қуёш вақтини кўрсатади.
Дастлабки қуёш соати одамзот вақтни соялар ўзгаришига қараб аниқлаш мумкинлиги ҳақидаги тасаввурга эга бўлган давр­ларда ўйлаб топилган. Фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, бундай соатлар эрамиздан олдинги 1306-1290 йилларда қадимги Мисрда бунёд этилган Сети I мақбарасида, шунингдек Тутмос III ҳукмронлиги даври­да 1479-1425 йилларда қурилганлиги аниқланган. Хитойда эса эрамиздан олдинги 1100 йилларда одамлар қуёш соатидан бемалол фойдаланишгани ҳақида маълумотлар бор.
Юқорида келтирилган маълумотлардан зерикдингизми? Унда ҳақиқий қуёш соатини бориб кўринг. Навоий шаҳрида шундай соат бор. У 6-кичик туманда, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси биноси ёнида жойлашган. Қуёш соати ҳудудимизда қуёшнинг ҳаракатланиш йўналишини инобатга олган ҳолда, вақтни аниқ кўрсатадиган қилиб ўрнатилган.
Лекин бу ҳақда кўпчилик билмайди. Соатнинг атрофини дарахтлар тўсганлиги туфайли ўз вазифасини ўтамай қўйган. Аммо озгина ҳафсала бўлса бас, уни ишга тушириш мумкин. Шунда у ўқувчи ва талабалар учун ҳақиқий кўргазма воситаси, ўрганиш объектига айланади. Зеро, уни бунёд этган мутахассислар навоийликлар бир кун келиб ушбу қуёш соати билан фахрланади, биздан келажак авлодлар учун ёрқин хотира қолади, дея орзу қилган бўлсалар, ажаб эмас!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!