JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ҲАМЖИҲАТЛИК ВА САХОВАТПЕШАЛИК МАСКАНИ

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА САХОВАТПЕШАЛИК МАСКАНИ

20-10-2014 09:35 Navoiy shahri, Yangiliklar
Маҳалла – жамиятнинг муҳим бўғини. Шу сабабли ҳар биримизнинг ҳаётимиз, яшаш тарзимиз, оилаларимиздаги маънавий муҳит ва фарзандлар тарбиясини маҳалладан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Шаҳримиздаги “Ғалаба” маҳалласида халқимизга хос меҳр-мурувват ва саховатпешалик фазилатлари ўз аксини топгандек гўё.

ҲАМЖИҲАТЛИК ВА САХОВАТПЕШАЛИК МАСКАНИ

Маҳалла  ҳудудида 4 минг 300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
– Маҳалламизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларидан аҳоли мамнун, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Воҳид Ортиқов.  – Жорий йилда  аҳоли билан биргаликда 13-умумтаълим мактаби, 6-мактабгача таълим муассасаси ҳовлисига, савдо дўконлари ва бошқа корхона, ташкилотлар ёнидаги бўш ерларга ҳар хил манзарали дарахтлар, ранг-баранг гул кўчатлари  ўтқаздик. Бундан ташқари, маҳалламизда яшовчи икки нафар фуқарога банкдан имтиёзли кредит олиб бериб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашида амалий ёрдам кўрсатдик. Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда 38 нафар фуқаронинг иш балан таъминланишига ҳамда кам таъминланган оилаларнинг бештага камайишига эришдик.
Маҳалланинг обод ва кўркам бўлиши аҳолининг ҳамжиҳатлиги, ўзаро меҳр-оқибатига бевосита боғлиқ. Зеро, аҳиллик бор жойда осойишталик, хотиржамлик ва юксалиш бўлади. Маҳаллада эса бунга қатъий амал қилинади. Фуқаролар йиғини қошидаги оқсоқоллар кенгашининг одамлар билан бамаслаҳат иш олиб бораётганлиги ҳар қандай масаланинг оқилона ечимини топиш имконини бермоқда.
– Қурбон ҳайити арафасида маҳаллада истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ногиронлар ҳолидан хабар олиб, байрам совғалари улашдик, – дейди маҳалла маслаҳатчиси Хайринисо Аллаёрова. – Қолаверса, айни кунларда мамлакатимизда пахта йиғим-терим мавсуми қизғин кечмоқда. Оқ олтинни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб, давлатимиз хирмонига топшириш ҳар бир юртдошимизнинг шарафли бурчи ҳисобланади. Маҳалла аҳолиси ҳам бу мавсумда фаоллик кўрсатмоқда. Илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида маҳалламиз томонидан ҳар ўн кунликда уларга совғалар тақдим этиб келаяпмиз.
Дарҳақиқат,  маҳаллалар ҳар ишда фаол экан, шаҳримизда ободлик ва озодалик, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. “Ғалаба” маҳалласи мисолида  эътироф этилган хайрли ишлар ҳам айнан шундан далолатдир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!