JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БАРГИ ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ

БАРГИ ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ

20-10-2014 09:37 Navoiy shahri
Ҳар бир фаслнинг, шу жумладан, кузнинг ҳам ўзига хос гўзаллиги ва таровати бор. Дарахтларнинг ерга тўкилаётган олтинранг барглари, илиқ ҳаво ва сокин ёмғирли кунлар киши дилига завқ бағишлайди. Аммо бу фаслда барглар ерга тўкилиб, хазонрезгилик бошланиши билан айрим одамлар уларни супуриб тўплашади ва ёқишади.
БАРГИ ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАНГ
Кўпинча  атмосфера ҳавосининг ифлосланаётганидан нолиймиз. Аслида бунга мана шу ҳолатларнинг салбий таъсири катталиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Натижада ҳаво ифлосланади. Қуриган япроқ ёки хазонлар ёнганда ҳосил бўлган тутун таркибидан жуда кўп миқдорда углерод оксиди  ва бошқа заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу моддалар ҳаводан нафас олаётган жамики тирик организмга, айниқса, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шифокорларнинг маълумотига кўра, бундай ҳаводан нафас олган одамда нафас йўллари, қон-томир хасталик­лари пайдо бўлади, тўқималар фаолияти бузилади. Бундан ташқари, ошқозон-ичак ва аллергик хасталиклар ҳам кўпаяди. Кўпчилигимиз айрим маҳаллалардаги мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, аҳоли яшаш уйлари атрофида тўпланган барги хазонларни ёқаётган одамларни кўрсак-да, уларга бефарқ ўтиб кетамиз. Аслида улар сизу бизнинг азиз фарзандларимиз нафас олаётган ҳавони заҳарлашаётганига эътибор қаратмаймиз.
Ёнган барглар тутунидан, айниқса, ёш болаларимиз организми тез ва осон заҳарланади. Инспекциямиз ходимлари бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қатор тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Лекин бунда барча ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этиши, барги хазонлар ёқилишига қарши курашиши зарур. Уларни тўплаб, махсус чиқиндихоналарга олиб кетиш лозимлигини барча билиши керак. Шу билан бирга компостлаш йўли билан улардан маҳаллий ўғит олиниб, фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Азиз ҳамшаҳарлар!
Атроф-муҳит муҳофазасига фақат куз фаслида эмас, балки йил давомида эътиборли бўлайлик. Она табиатни асраб-авайлашга, уни ифлослантирмасликка ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Алижон ЖАЛИЛОВ, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи,
халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!