JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ШАҲРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА ОРАСТА БЎЛСИН

ШАҲРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА ОРАСТА БЎЛСИН

05-12-2014 18:40 Navoiy shahri, Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Навоий шаҳрида муайян ишлар амалга оширилди.

ШАҲРИМИЗ ЯНАДА ОБОД ВА ОРАСТА БЎЛСИН

Эркин ЖАМОЛОВ, Навоий шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бош иқтисодчиси.

Жумладан, жорий йил давомида шаҳар ҳудудида 11 та чиқинди йиғиш шаҳобчалари қурилди ва улар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 20 та контейнерлар билан жиҳозланди.

Жорий йилда ободонлаштириш бошқармасига 5та МАN русумли махсус чиқинди чиқариш автотранспорт воситалари, 1 та трактор ҳамда 6 та трактор тиркамалари ва 100 та контейнерлар сотиб олинди. Ушбу контейнерлар аҳоли учун қулай жойларга ўрнатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 мартдаги “Навоий шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инфратузилма тармоқларини яхшилаш борасида мавжуд долзарб масалаларини бартараф этиш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ҳамда Навоий шаҳар ҳокимининг 2014 йил 26 майдаги Қ-387/05-сонли қарорига асосан ободонлаштириш бошқармаси таркибида “Махсустранс” бўлими ташкил этилди.

Шунга қарамасдан, чиқинди чиқариш масаласида ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар ҳам мавжуд. Уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Жумладан, фуқаролар, корхоналар ҳамда хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар билан Навоий шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида чиқинди чиқариш бўйича тўлиқ шартномалар тузиш йўлга қўйилмоқда.

Шаҳримиз ободлиги, тоза ва озодалигини сақлаш шаҳар ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларнинг кўмаги ва ушбу масъулиятли вазифага мутасаддилар билан биргаликда шаҳримиз озодалигини сақлашга муносиб ҳиссамизни қўшайлик.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Навоий шаҳри мамлакатимизнинг энг кўркам ва ораста шаҳарларидан бирига айланиб бормоқда. Шаҳарга ташриф буюрган меҳмонлар бу ҳақда ҳавас билан эътироф этаётганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Бу борада шаҳар ҳокимлиги, уй-жойлардан фойдаланиш идоралари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг кўп сонли ишчи ходимлари ўзларининг бор куч-ғайратини аямасдан меҳнат қилишмоқда.

Лекин, орамизда ҳали ҳам бунга бефарқ бўлган кишилар учраб турибди. Улар томонидан маиший чиқиндилар кўча ва йўлакларга ташлаб кетилмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар, бу каби салбий ҳолатларга нисбатан ўз муносабатингизни билдиришдан эринманг. Шу ернинг фаол, жамоатчи фуқароси сифатида ўзингизни намоён қилинг. Чунки, бу бизнинг ва сизнинг ва албатта фарзандларимизнинг саломатлиги билан боғлиқ муҳим масаладир.

Маиший чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келганда Навоий шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилинг.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!