JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТДИР, БОЛАМ”

“ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТДИР, БОЛАМ”

01-05-2015 15:46 Navoiy shahri

Навоий шаҳридаги "Гулистон” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Темир бобо Давлатов шу йил 90 баҳорни қарши олди. У айни навқирон йигитлик даврида юрт ҳимояси учун биринчилардан бўлиб жангга кириб, Иккинчи жаҳон урушида азиз халқини, она Ватаннинг муқаддас тупроғини фашизм босқинидан ҳимоя қилди.

– 16 ёшда урушга кетганман, – дейди у. – Ўша йилларда машъум уруш туфайли отасидан айрилган етим болалар, жуфти ҳалолидан жудо бўлган бева аёллар, фарзандидан айрилган муштипар оналар қалбидаги унсиз фарёдни, кўзларидаги ёшни кўриб, эр йигитлар қаторида мен ҳам душманга қарши курашишга аҳд қилдим. Қишлоғимиздан бир йўла 17 нафар йигит йўлга отлангандик ўшанда. Калининград, Прибалтика фронтларида бўлган шиддатли жангларда иштирок этдик. У ерда оғир яраланганимдан сўнг, 5 ой давомида госпиталда ётиб даволандим. Соғайиб чиққанимдан сўнг яна жанг майдонига кирдим...

Темир бобо мамлакатимизнинг уруш йилларидаги оғир ҳаётини, қаҳатчилик ва очарчилик онларини ёдга олди. Гумбурлаган ўқ овозининг даҳшатлари, ўн гулидан бир гули ҳам очилмай жангда ҳалок бўлган сафдошларининг жасорати ҳали-ҳануз хотирасида мангу муҳрланиб қолганини кўзида ёш билан айтиб ўтди.

У 1946 йилда Ўзбекистонга, оиласи бағрига қайтиб, мамлакатимиз равнақи йўлида ҳалол меҳнат қилди. Қарийб 40 йил давомида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли ташкилотда ишлаб, элда обрў-эътибор қозонди.

Ҳа, йиллар суронию тарих синовларидан ўтиб, бугун тинчлик, омонликда яшаётган халқимиз мустақиллик туфайли озод, эркин ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Жанггоҳларда ўзининг тенгсиз жасорати, ватанпарварлиги ва мардлигини кўрсатган Темир Давлатов сингари минг-минглаб қаҳрамон ўғлонлар номи ҳамиша ҳурмат билан тилга олинади.

Темир бобонинг иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган жасорати, мамлакатимиз тараққиёти йўлида қилган фидокорона меҳнатлари эътироф этилиб, бир неча бор давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан мукофотланди. Бугун у саккиз нафар фарзандлари, 22 нафар набираси ва 20 та чевараси ардоғида яшаб, кексалик гаштини сурмоқда.

Табаррук ёшга қадам қўйган нуроний отахон яқинда, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали, телевизор ҳамда пул мукофоти билан тақдирлангани уни янада руҳлантириб юборди. Хонадонига йўқлаб борган бир гуруҳ ҳамшаҳарлари билан қизғин суҳбат қурар экан, Темир бобо инсон қадри улуғланган шундай ажойиб диёрда яшаётгани ва ҳаёти осойишталигидан, бағрини тўлдириб турган фарзандлари шодон-бахтиёр эканлигидан хотиржам ва мамнунлигини таъкидлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!