JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БЎЛАЖАК ОЛИМПИЯЧИЛАР ЮТУҒИ

БЎЛАЖАК ОЛИМПИЯЧИЛАР ЮТУҒИ

01-05-2015 17:46 Navoiy shahri, Yangiliklar

Вилоятимизда ўтган 2003-2013 йилларда 70 дан ортиқ спорт иншоотлари барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди. Шаҳримиздаги "Умид” қўрғони ҳудудида "Ёшлар” спорт мажмуаси барпо этилди. 10 мингдан ортиқ томошабинга мўлжалланган стадион, бадиий ва спорт гимнастикаси, кураш ҳамда спорт ўйинлари заллари эндиликда ёшларнинг севимли масканига айланган.

Истиқлол берган имкониятлар самараси ўлароқ, вилоятнинг олис ва чекка туманларида истиқомат қилаётган оилалар фарзандларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Хатирчи, Навбаҳор, Конимех туманларида волейбол, футбол, баскетбол, бадиий гимнастика ва кураш турларига ихтисослашган спорт майдонлари, заллари, сузиш ҳавзалари бунёд этилди, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

Айни пайтда Навоий олимпия захиралари коллежида ҳам иқтидорли ёш спортчилар тарбияланяпти.

– Масканимизда спортнинг 16 йўналиши бўйича 500 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаяпти, – дейди коллеж раҳбари Бекназар Қурбонов. – Ўқувчиларнинг зарур билимларни эгаллаши ва спортдаги маҳоратларини оширишда тўгарак машғулотларининг ҳам тизимли йўлга қўйилганлиги кутилган натижани бераётир. Спорт устаси Музаффар Ёдгоров, олий тоифали мураббий Жавлон Суяров, халқаро тоифадаги спорт устаси Маҳмуд Тоғаев сингари мураббийлар ёшларнинг маҳоратини оширишда жонбозлик кўрсатмоқда. Уларнинг шогирдлари мамлакат миқёсидаги мусобақаларда сов­ринли ўринларни қўлга киритиб келишаяпти. Жумладан, ўтган йили 1997-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида миллий кураш бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Зилола Бобоқулова, Гулчеҳра Бобониёзовалар биринчи ўринга сазовор бўлишди. Жасур Абдухалилов оғир атлетика бўйича Чирчиқ шаҳрида Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган мамлакат чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Коллеж ўқувчиларининг Наманган шаҳрида ўтказилган "Баркамол авлод – 2014” спорт мусобақаларининг ҳал қилувчи босқичидаги иштироки ҳам эсда қоларли бўлди. Улар ушбу беллашувда 12 та спорт тури бўйича қатнашиб, 2 та кумуш, 19 та бронза медалини қўлга киритди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мам­лакатимизда болалар спортини ривожлантиришга берилаётган улкан эътибор самараси ўғил-қи­зларимизнинг эришаётган мана шундай муваффақиятларида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!