JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОЗОД ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ

ОЗОД ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ

08-05-2015 15:46 Navoiy shahri, Yangiliklar

Тадбир доирасида вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилган турли танлов ва семинарларда ёшлар мафкуравий таҳдидлар, ахлоқсизликни тарғиб этувчи яширин ғояларга қарши курашиш, қадрият ва анъаналаримиз, миллийликни асраб-авайлашга қаратилган мустақил қарашлари билан ўзаро фикр алмашди. Тадбирларда шоир ва ёзувчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, фан ва спорт соҳасида юксак марраларни қўлга киритган ёшлар иштирок этди.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да ташкил этилган "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” ва "Сиз севган қаҳрамонлар” лойиҳалари шаҳардаги тарғибот лойиҳаларини бошлаб берди.

– "Депутат ва ёшлар” лойиҳасида институтимизнинг фаол талабалари иштирок этишди, – дейди Навоий давлат кончилик институти талабаси Анвар Абдужалилов. Тадбирда депутатлар билан давлат сиёсати, миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, ёшларга оид қонунчилик борасида ўзаро мулоқот қилдик. Бу жараёнга фаол муносабат билдириб, мавзу доирасида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

Шаҳардаги Меҳрибонлик уйида "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тадбир болажонларда катта таассурот қолдирди.

"Виждонли сотувчи” ҳам­да "Интернет ва ёшлар” лойи­ҳа­ларида эса вояга етмаган­ларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотмаслик, ўғил-қизларнинг турли ёт ғояларни тарғиб қилувчи интернет сайтларига кирмаслик ғоялари илгари сурилди. Бу борада намуна бўлган сотувчи ва интернет-кафе ходимларига эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокида эсдалик совғалари топширилди.

– Коллежимизда фестиваль доирасида ташкил этилган "Биз – соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!” тадбирида иштирок этганимиз чексиз фахру ифтихор бахш этди, – дейди Навоий олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Рушана Неъматова. – Ёшлар орасида ёт иллатларга қарши кураш, уларни оммавий таҳдидлар таъсиридан асраш каби эзгу ғояларни илгари сурган спорт мусобақалари муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Фестивалнинг якуний қисми шаҳримиздаги "Ёшлар” спорт мажмуасида 12 минг нафардан ортиқ йигит-қизларни бир жойга жам қилди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мамлакатимизда истиқлол йилларида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритиб, навоийлик ёшларнинг ҳам эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг фестивалнинг туман ва шаҳарларда бўлиб ўтган тадбирларида фаол иштирок этган, турли соҳаларда ўзларининг ташаббускорликларини на­мойиш қилаётган ёшларга эсдалик совғалари ва махсус дип­ломлар топширилди. Тадбирнинг юксак савияда ўтказилиши муносабати билан вилоят ҳокимига тантанали равишда "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг ташаккурномаси тақдим этилди.

Фестиваль биз учун чинакам ёшлик ва гўзаллик байрамига айланди, – дейди "Камолот” ЁИҲ шаҳар Кенгаши ходими Файёз Самиев.  – Бу каби тадбирлар биз – ёшларни янада жипсроқ, жамоат ишларида янада фаолроқ бўлишга ундайди. Шу ўринда мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари тадбирларда биз билан бир сафда турганлигидан жуда ҳам мамнунмиз.

Санъат мухлисларининг севимли актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов томонидан айтилган, Ватан мадҳи йўғрилган, истиқлол нашидаси уфуриб турган шеърлар барча кўнгилларни ларзага келтирди. Вилоятимиз санъаткорлари, рақс дасталари, пойтахтдан ташриф буюрган хонандалар иштирокидаги гала-концерт фестивалнинг ёшлар қалбида ўчмас из қолдиришига замин яратди.

Фестиваль якунида "Энг яхши маънавият тарғиботчиси”, "Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси”, "Тадбирларни сифатли ташкил этган "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман (шаҳар) кенгаши” ҳамда "Энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, "Энг фаол патронаж ёшлар гуруҳи” номинацияларида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Навоий шаҳридаги "Ёшлар” спорт мажмуасида таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт барчага байрамона кайфият бағишлади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!